2023 йилда Сурхондарёда қарийб 31 мингга яқин мурожаатчи кадастр ҳужжатига эга бўлди.

Бугунги кунда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан аҳолига 10 га яқин давлат хизматлари кўрсатилиб, тизимга оид давлат хизматларини кўрсатиш электрон тарзда амалга оширилади. Бунда ҳар бир мурожаат Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон кўринишда қабул қилиниб ижроси таъминланади.

Сурхондарёда ўтган 2023-йилда фуқаро ва тадбиркорлардан жами 45 495 та кадастр паспорти шакллантириш юзасидан аризалар келиб тушган. Ушбу 45 495 та келиб тушган мурожаатлардан 1 942 таси ҳуқуқий хужжатларини асли тапқдим этилмаганлиги, сабабли ДХМ томонидан бекор қилинди, 12 402 таси низоли холатлар борлиги, курсатилган ер майдони кишлок хужалиги сувли ер майдонида турганлиги, Олди сотди шартномада манзил нотугри курсатилганлиги, сабабли рад этилди, 291 таси тўлови кутилмоқда, 30 654 таси якунланган ҳамда 206 таси муддати ўтган ҳисобланади. Бу ҳақда Бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Кадастр ҳужжатини тайёрлаш юзасидан энг кўп мурожаат вилоятнинг Термиз шаҳри аҳолисидан келиб тушган бўлиб, мурожаатлар 8 103 тани ташкил қилган.

Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Термиз шаҳрида 8 103 та, Ангор туманида 2 549 та, Бандихон туманида 645 та, Бойсун туманида 1 256 та, Денов туманида 5 705 та, Жарқўрғон туманида 2 828 та, Музработ туманида 1 831 та, Олтинсой туманида 1 184 та, Қизириқ туманида 1 402 та, Қумқўрғон тумани 3 085 та, Сариосиё туманида 3 815 та, Шеробод туманида 2 425 та, Шўрчи тумани 3 921 та, Термиз тумани 4 425 та ва Узун туманида 2 321 та ер участкалари ҳамда кўчмас мулкларга кадастр паспорти тайёрлаб берилган», – дейди Бошқарма матбуот хизмати раҳбари Б.Сафаров

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan