Бишкекнинг бош майдонида янги байроқ кўтарилди

Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Республикасининг давлат рамзлари тўғрисида”ги қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолаган эди.

Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида янги байроқни кўтаришга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбир давлат мадҳияси садолари остида ўтди.

2023 йил 22 декабр куни Қирғизистон президенти томонидан имзоланган Қонун Қирғизистон Республикасининг асосий давлат рамзларидан бири – мамлакат байроғини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган эди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan