Сурхондарё вилоятида Архив ҳужжатларини рақамлаштириш ишлари давом этмоқда
Барча соҳа сингари кадастр соҳасида хам ҳозирда кадастр йиғма жилдларини рақамлаштириш ишлари амалга ошириб борилмоқда, Давлат кадастрлари палатаси раиси томонидан 2024 йилни “Архив ҳужжатларни рақамлаштириш ва уларни ҳисобини тўғри юритишни йўлга қўйиш йили” деб эътироф этилди, шу муносабат билан Республикамизнинг барча вилоятларда ишчи гуруҳ ташкил этилиб, туман (шаҳар) филиалларида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан кадастр йиғма жилдларини мавжудлик ҳолатини ўтказиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Шу жумладан Сурхондарё вилоятимизда хам 4та туман филиалларида идоравий архивида сақланаётган кўчмас мулк объектларининг кадастр йиғма жилдларини рақамлаштириш ва уларни ҳисобга олиш ва уларни ҳисобга олиш бўйича режа-графиги 1-иловага мувофиқ тасдиқланди. Режа-графикка асосан Сурхондарё вилояти идоравий архив сақловуда жами 590 935 та кадастр йиғма жилд ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 506 233 та турар жой объектлари, 38 751 та нотурар жой объектларини ташкил этади ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд объектлар борлиги кўрсатилган.
Мазкур буйруқнинг 1-иловасидаги режа-график ижросини таъминлаш мақсадида филиаллар жойлашуви, ҳужжатлар сони, иш ҳажми ва ички имкониятларини инобатга олган ҳолда бошқарманинг буйруғи асосида филиаллардаги маъмурий бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳлари ташкил этилди. Барча туман (шаҳар) филиаллар идоравий архивларида сақланаётган кўчмас мулк объектларининг кадастр йиғмажилдларини рақамлаштириш ва уларни ҳисобга олиш ишларини сифатли олиб боришлари учун ишчи гуруҳларига етарлича шарт-шароитлар яратиб берилган.
Идоравий архив филиалларида фаолият юритаётган архив иши муҳандислари Давлат кадастрлари палатасининг 2023-йил 20-июльдаги тегишли хатига асосан “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги малака ошириш илмий-методик маркази билан ҳамкорликда Давлат кадастрлари палатасининг вилоятлар архив иши бош мутахассислари ва туман (шаҳар) филиаллари архив муҳандисларининг малакасини ошириш 2023 йил 24-июльдан 8-августгача икки сменада,Тошкент геодезия ва картография коллежида (10) кун ичида малакасини ошириб ўз соҳаси қанчалик мураккаблиги, жавобгарлиги Масъулиятлилиги бўйича билимини ошириб келди .Ўқиш жараёнида олинган билимлар ва услубий қўлланмага асосида барча туман (шаҳар) филиал архив иши муҳандислари ўз филиалларида ишларни мукаммал ташкил етишган.
Идоравий архив хоналарда мавжуд ҳар бир кадастр йиғма жилдларини рақамлаш, муҳрлаш ва сканер қилинган ҳужжатларни “Next Cloud” элеcтрон тизимига юклаш ҳамда барча ўрганилган ҳужжатларни намуна иловасига мувофиқ тўлиқ маълумотларни киритиб электрон кўринишида сақлаган ҳолда ишлар олиб борилмоқда.Сурхондарё вилояти бўйича бугунги кунга қадар 100 000 та яқин ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилган.