Ўзбекистон Президентига қутловлар келмоқда

Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар етакчилари, ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбобларидан қутловлар келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Хорижий ҳамкорлар мамлакатимизнинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этиб, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга тайёрлигини тасдиқлаган.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий;

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;

Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид;

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;

Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад ибн Исо Ал Халифа;

Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;

“Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Ат-Тоййиб.

Қутловлар келишда давом этмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan