“Ўзэнергоинспекция”да ўтказилган йиғилишда жорий йилнинг 4 ойлик якуни натижалари сарҳисоб қилинди.

Унда қайд этилишича, шу ўтган даврда республика бўйича истеъмолчилар томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан самарасиз ва ноқонуний фойдаланишларнинг олдини олиш бўйича 41 минг 592 та профилактика тадбири ўтказилган. Бу ишлар туфайли энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 2 минг 433 та маъмурий иш расмийлаштирилган. Лавозимга лойиқлик бўйича ўтказилган аттестацияда 74 та ходимнинг билим даражаси қониқарсиз деб топилган.  

“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати хабарига кўра, йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда бўлиб ўтди. Унда маълум қилинганидек, тўрт ой якуни бўйича ҳудудларда ишлар етарли даражада ташкил қилинмагани ва сусткашликка йўл қўйгани учун Сурхондарё ҳудудий бошқарма бошлиғи лавозимидан озод этилди. Шу билан бирга, ижро интизомини бузгани учун Андижон ва Сирдарё ҳудудий бошқармаси бошлиқларига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.  

Шунингдек, Қашқадарё, Навоий ва Наманган ҳудудий бошқарма бошлиқлари ротация қилинди.  

Йиғилиш якунида электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда қонун-қоида талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича доимий давлат назорати олиб борилиши юзасидан кўрсатмалар берилди.  

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan