Кадастр паспортини тайёрлаш муддатлари ҳақида маълумотга эгамисиз.
«Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига боради ёки ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади» дейди Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати рахбари Бехруз Сафаров.
Масъулнинг билдиришича кадастр паспортини тайёрлаш кўп қаватли уйдаги квартиралар учун 3 иш кунигача, якка тартибдаги турар жойлар учун эса 5 иш кунигача бўлган муддатда амалга оширилади. Нотурар жойларнинг кадастр паспорти эса 5 иш кунидан 25 иш кунигача тайёрлаб берилади.
?умумий майдони 100 кв.м. гача – 5 иш кунигача;
?100 кв.м. дан 1000 кв.м. гача – 7 иш кунигача;
? 1000 кв.м. дан 5000 кв.м. гача – 10 иш кунигача;
? 5000 кв.м. дан 15000 кв.м. гача – 15 иш кунигача;
?15000 кв.м. дан 50000 кв.м. гача – 20 иш кунигача;
?умумий майдони 50000 кв.м. дан ортиқ нотурар жойларга кадастр паспорти 25 иш кунигача бўлган муддатда тайёрланади.