Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан тумандаги “Гўзаллик” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борадаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш мақсадида судлар томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди, туман прокуратураси, ИИБ томонидан тумандаги “Гўзаллик” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 15 нафар фуқаролар мурожаат қилишди, шундан 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилган бўлса, 8 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan