Ангрен ИЭС ҳудудида ёнғин чиқдими?
Ижтимоий тармоқда Ангрен ИЭС ҳудудида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги бу хабар мутлақо ёлғонлигини маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу хабар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ангрен ИЭС ҳудудида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган.
Станция барқарор ишламоқда.
Вазирлик айрим ижтимоий тармоқ админларидан текширилмаган ва тасдиқланмаган маълумотларни чиқармасликларини сўраган ҳолда, бу каби ёлғон хабарлар учун қонунчиликда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтди.