Владимир Путин номидан қорақалпоғистонлик 596 нафар уруш иштирокчисига, фронт ортида меҳнат қилган фуқароларга эсдалик медали топширилади.
Россия президенти Владимир Путин номидан қорақалпоғистонлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига эсдалик медаллари топширилади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарда маълум қилинишича, Иккинчи жаҳон уришида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Россия президенти Владимир Путин номидан Қорақалпоғистонлик 596 нафар уруш иштирокчиларига, фронт ортида меҳнат қилган фуқароларга «75 лет победы в Великой Отечественной Войне 1941−1945 гг.» эсдалик медали топширилади.