2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили муносабати билан ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини янада ошириш, уларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Навоий вилоят суди раиси ўринбосари Т.Абдраманов, Навоий вилоят суди судьяси Т.Қаҳҳоров, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.Шукуров, жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси Д.Хонбўтаева ва Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан Зарафшон шаҳридаги 4-умумий ўртатаълим мактабида “Судья ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Учрашувда судьялар, хусусан Навоий вилоят суди раиси ўринбосари Т.Абдраманов томонидан ёшлар юртимизнинг келажаги, эртаси ҳисобланишини, ёшларимизнинг маънавиятини ошириш, мустаҳкамлаш, уларни дунёқарашларини кенгайтиришга юртбошимиз томонидан ҳам жуда катта эътибор ва ғамхўрлик қаратилаётганлиги, ушбу ғамхўрлик ва эътиборни ҳар бир ёш, албатта, ҳис қилиши ва бунга муносиб бўлиши лозимлиги, ёшларимизда юртга дахлдорлик, билимга чанқоқлик, меҳнатсеварлик юқори даражада бўлиши кераклиги, бунинг учун ёшларимиз албатта китобга меҳр қўйиши, доимий равишда китоб ўқиб, ўз билим ва маънавиятини ошириб бориши, ўзининг ҳуқуқий билими,ҳуқуқий саводхонлигини ва маданиятини юксалтириб, мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланишида, ёт ғояларга берилмаслик ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишлари лозимлиги билдириб ўтилди.
Мактаб маъмурияти ва ўқувчи ёшлар томонидан судьяларнинг ёшлар билан учрашуви юқори савияда ташкил қилинди ҳамда келгусида ҳам мазкур учрашувларни ўтказиб бориш ёшларнинг дунёқарашини янада кенгайишида ижобий таъсир кўрсатиши эътироф этилди.
Шерзод Ғофуров
Зарафшон туманлараро
иқтисодий суди раиси