Юз қисми ошқозон-ичак тизимининг ойнаси бўлиб, организмдаги баъзи ўзгаришлар ҳам ушбу ҳолатни келтириб чиқаради.
?Кўз остидаги қора ёки кўк қопчалар сурункали чарчаш, уйқуга тўймаслик, кўп миқдорда қаҳва ичиш, чекиш ва спиртли ичимликлар таъсирида келиб чиқади.
?Пешона соҳасида ҳуснбузарлар ва доғлар ёғли овқат ва фаст фудлар, ширинликлар сабабли келиб чиқади.
?Юз ва кўзларнинг сарғайиши организмда ўтнинг димланиши ёки спиртли ичимликлар таъсирида кузатилади. Ушбу ҳолатда жигар, ўт қопи ва ошқозон ости безининг текширтириш лозим.
?Қош ва сочларнинг тўкилиши ва терининг қуруқлиги организмда сувсизланиш жараёнини билдириб, витамин ва минералларнинг етишмаслигида ҳам ушбу ҳолат кузатилади.