25.02.2022
Шуҳрат “Нексия”сининг у-бу томонини айланиб кўрдида ҳа, бироз тозалаш керакка ўхшайди. У бир пақир сув олиб келиб, машинани тозалаб чикди. Сўнгра уйига кириб кийиндида, онасига, хотинига ва шу куни уларникига меҳмонга келган қайнонасига ҳам алоҳида, мен бугун сизларни бир Деновга айлантириб келмоқчиман, қани тайёр бўлингизлар.Ташқарида кутаман,-деб машинаси томон чикди.
Бир пастдан сўнг уйдагилари ҳам чиқишиб, улар катта йўл томон чиқиб, Денов томон жўнашди.
Шуҳратбой машинасини тўқсонлаб, юзлаб ҳайдади. Узоқдан катта йўл четида ўйнаб юрган тўртта, бешта болаларни кўрган эди. У қандай қилиб “Ғизиллаб” болалар турган жойга бориб қолганини билмай ҳам қолди. Шунчалик тез кетаётган машинага “Тормоз” босса ўзлари йўл четидаги зовурга қулайди. У бирданига машинани буриб юборди. Машина тўппа-тўғри бориб ҳалиги ўйнаб юрган болалардан бирини уриб юборди. Хайриятки бола бориб йиқилган жой юмшоқ экан.
Саккиз ёшли Ҳасан касалхонада узоқ ётишга тўғри келди. Унинг уйқуси қочди. Уйқусида ҳам қўрқиб уйғониб кетадиган бўлди. Судда Ҳасаннинг онаси София опа Қораева боласини майиб қилиб қўйгани учун Шуҳратга нисбатан даъвоси борлигини билдирди.
Суд томонларни эшитиб муҳокама қилиб, Шуҳрат Алимовни аввал транспортларни ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, яна қўшимча жазо ҳам тайинлади.
Шуни айтсалар керакда “Билмайин босдим тиконни, тортадурман жабрини” деб.
Т. Бекпўлатов Сурхондарё вилоят судининг судяси.