Термиз давлат университети талабалари ўртасида «Миллий маданий мерос – халқ бойлигимиз” мавзуида иншолар танлови ўткзилди.
Бундан кўзланган мақсад ўзбек давлатчилиги, миллий маданиятимиз тарихи, буюк аждодларимиз меросини ўрганиш, эзгу ғояларни кенг аҳоли қатлами, айниқса, ёшлар ўртасида ташвиқот-тарғиботини амалга оширишдан иборат. Танлов давомида талаба ёшлар Сурхон вохасининг дунё тамаддуни ривожига қўшган ҳиссаси, вохадаги ноёб ёдгорликлар, миллий маданий мерос намуналари ҳақидаги фикр мулоҳазаларини ёзма баён этишди. 300 га яқин талабалар иштирок этган иншолар танловида хакамлар томонидан энг яхши ёзма ишлар сараланиб, тадбир ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тағдирланишди.