Сурхондарё вилояти ва Япония ўртасида алоқаларни кенгайтириш бўйича келишув имзоланди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Ўзбекистон Республикасининг Токио шаҳридаги элчихонасида мамлакатимизнинг Нагоя шаҳридаги Фахрий консули Хироюки Ито билан учрашди.

Учрашувда Сурхондарё вилояти ва Нагоя шаҳри ўртасида дўстлик алоқаларини ривожлантириш, иқтисодий, маданий-гуманитар, туризм, таълим алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, 2024 йил май ойида Термизда «Ўзбекистон-Япония» бизнес форумини ўтказиш, Сурхондарёга чартер рейсларни ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, Аичи префектурасидан Сурхондарё вилоятига инвестиция ва технологияларни жалб қилиш ҳамда маҳсулотлар экспортини йўлга қўйишга келишиб олинди.Шундан сўнг «КEИ Адванcэд анд Дигитал Кноwледге» компанияси бош директори Ҳиромитсу Саката билан учрашув ўтказилди.

Унда Сурхондарё вилояти ёшларини Японияга ўқишга юбориш, ҳамкорликда таълим сифатини ошириш бўйича япон тажрибасини вилоят мактабларига тадбиқ қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида математика ва бошқа аниқ фанларни ўқитиш бўйича япон мутахассисларини жалб қилиш, талабаларни 1,5 йиллик ўқиш учун Японияга юбориш, вилоятнинг 15 та мактабида япон тилини ўқитишни йўлга қўйиш, таълим соҳасини ривожлантириш мақсадида «КEИ Адванcэд анд Дигитал Кноwледге» компанияси тадқиқот миссиясининг Сурхондарёга ташрифини 2024 йил февраль ойида ташкил этиш ҳамда ЖИCА маблағлари ва кўмагини жалб қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan