Сурхондарё 2023-йилнинг 11 ойида 28 мингга яқин ер участкалари ва кўчмас мулкларга кадастр паспорти тайёрлаб берилди.
2023 йилнинг 11ойи давомида кўчмас мулк объектларига кадастр паспортини шакллантириш бўйича жисмоний ва юридик шахслардан жами 41 минг 151 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан, 1 минг 828 таси ДХМ томонидан бекор қилинган, 11 минг 043 таси рад этилган, 197 таси тўлов жараёнида 27 минг 677 таси ижобий якунланган.
Бу ҳақда “Asrnews.uz” телеграм каналига Бошқарма ахборот хизмати раҳбари Бехруз Сафаров маълум қилди.
Таъкидланишича, Объектлар кесимида олиб қаралганда 345 таси кўп қаватли уйлар, 6 минг 393 таси кўп қаватли уйлардаги хонадонлар, 4 таси кўп йиллик дарахтлар, 7 минг 268 таси нотурар бино-иншоотлар, 20 минг 611 таси якка тартибдаги уй-жойлар, 6 минг 517 таси ер участкаларига тўғри келиши маълум бўлди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 02-сентябридаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сонли қарори асосидан Кўчмас мулк объектларига кадастр паспортини тайёрлаш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки жойлардаги давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилмоқда.