Умра зиёрати учун нархлар арзонлашди

Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида, Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда muslim.uz портали маълум қилди.

Шу каби мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилди.

“2024 йил 10 январдан эътиборан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ҳаж ва Умра” марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16.600.000 сўм этиб белгиланди” дейилади хабарда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan