Вилоят солиқ бошқармасида ўқув-семинар ташкил этилди
Сурхондарё вилояти солиқ бошқармасида «Э-АУКЦИОН» электрон савдо платформасининг хусусийлаштириш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлашдаги аҳамияти мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Унда “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” акциядорлик жамияти Сурхондарё вилояти вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонуни, «Э-АУКЦИОН» электрон савдо платформасидан фойдаланиш тартиби, мазкур платформада реализация қилинадиган мулк турлари, хусусан ер участкалари ҳамда савдода турган бошқа мулклар, кўчма савдо жойлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Кўргазмали воситалар орқали «Э-АУКЦИОН» электрон савдо платформасида сўнгги 5 йилликда савдога чиқарилган ва сотилган мулклар динамикаси намойиш этилиб, Ёшларга ер ажратиш орқали уларни даромадини ошириш, Хусусийлаштириш дастурида белгиланган имконият ва имтиёзлар тўғрисида ҳамда аукцион савдоларда иштирок этиш тартиби босқичма-босқич тушунтириб берилди.
Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси Матбуот хизмати