“Дональд Трампни мағлуб этиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан” — Камала Харрис

Жо Байден ўрнига АҚШ вице-президенти сайловда иштирок этади

Жо Байден президентликка номзод сифатида кўрсатган АҚШ вице-президенти Камала Харрис Демократик партиядан расман номзод бўлишни ва 2024 йил ноябрида бўлиб ўтадиган сайловларда Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампни мағлуб этишни режалаштираётганини айтди.

“Мен Демократик партияни бирлаштириш ва мамлакатимизни бирлаштириш ва Дональд Трампни мағлуб этиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”, деди Харрис.

У Байденга номзодини кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди ва унинг президентлик пойгасидан чиқиш қарорини “фидокорона ва ватанпарвар” деб атади. “Сайловга 107 кун қолди. Биргаликда курашамиз. Биргаликда ғалаба қозонамиз, – деди Харрис.

Жо Байден Дональд Трамп билан ҳалокатли дебатдан тахминан бир ой ўтиб сайловдан чиқди. Ушбу баҳс президентнинг соғлиғи ёмонлиги ҳақида кўплаб нашрларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Демократик партиянинг кўплаб етакчилари Байденни сайловлардан воз кечишга чақирди.

Демократлар номзоди расман партиянинг 19-22 август кунлари бўлиб ўтадиган миллий қурултойида кўрсатилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan