Шавкат Мирзиёев туғилган куни муносабати билан табрик йўллаган барчага миннатдорлик билдирди

“Менинг шаънимга билдирилган ушбу табрик ва тилакларни юртимизнинг ёруғ келажагига бўлган ишонч ифодаси сифатида қабул қиламан”, – деди Ўзбекистон Президенти.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан қутлаб, ўзларининг самимий табриклари ва эзгу тилакларини йўллаган хорижий давлатлар, ҳукумат ва парламентлар раҳбарлари, сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар етакчиларига, юртимиздаги маҳаллалар аҳли ва меҳнат жамоаларига, барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлик билдирди.

“Менинг шаънимга билдирилган ушбу табрик ва тилакларни энг аввало Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ва юртимизнинг ёруғ келажагига бўлган ишонч ифодаси сифатида қабул қиламан.

Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш, бағрикенг ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин юракдан ўзимнинг чексиз фарзандлик меҳрим ва ҳурматимни билдираман.

Ишончим комил, эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати, улкан бунёдкорлик салоҳияти ва ҳамжиҳатлиги билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича ўз олдимизга қўйган буюк мақсадларга албатта етамиз”, – дейди давлат раҳбари.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan