Халқ депутатлари Денов туман Кенгашининг 88-сессияси бўлиб ўтди

Сессия давомида сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар мутасаддиларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорига асосан 2024 йил I ярим йилликда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллий бюджет даромадлари, прогноз кўрсаткичлари, тумандаги ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти натижадорлигини ошириш, туман ҳудудини ободонлаштириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йил II ярим йиллик режалари юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Жумладан 4-сектор раҳбари, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Б.Хайдаровнинг 2024 йил I ярим йилликда маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқ тушумларини ўз вақтида ундирилиши, прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, яширин иқтисодиётга қарши курашиш ҳамда солиқ қарздорлиги бўйича амалга оширилган ишлар ва 2024 йилнинг II ярим йиллик режалари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan