Фуқаролар билан юзма-юз мулоқот

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммо ва таклифлар асосида жойлардаги масалаларни ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан Термиз шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Унда вилоятдаги ташкилот ва идоралар раҳбарлари, хусусан вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Эркин Нарманов иштирок этиб, фуқароларнинг турли мазмундаги мурожаатларини тинглади.

Сайёр қабул давомида асосан солиқ соҳасига оид муаммо ва таклифлар кўриб чиқилди.

Йиллик декларация асосида олинадиган даромадлар ва солиқ қарздорлиги билан боғлиқ мурожаатлар жойида ҳал этилиб, кўчма савдо ва оилавий корхона фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга зарурий тавсия ва тушунтиришлар берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan