Тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар давом этмоқда
Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокимининг тадбиркорлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Унда воҳамизда фаолият юритаётган 1000 дан ортиқ тадбиркорлар ҳамда мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир доирасида хусусий сектор вакиллари учун семинар-тренинг ташкил этилиб, мамлакатимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган кенг имкониятлар, хусусан солиқ соҳасига оид имтиёз ва преференциялар тўғрисида маълумотлар берилди.
Вилоят солиқ бошқармаси мутахассислари томонидан 2025 йилдан солиқ солиш тартибига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, солиқ ставкалари, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини баҳолаш тартиби – барқарорлик рейтинги атрофлича тушунтирилиб, иштирокчиларнинг солиқ соҳасига оид саволларига батафсил жавоблар берилди.