Олимлар рўза тутишнинг инсон организми учун катта фойдаси борлигини таъкидлайди.
Таниқли шифокор Аллан Котт “Рўза ҳаёт тарзи сифатида” номли китобида рўзанинг фойдали жиҳатлари ҳақида шундай дейди: “Рўза туфайлик овқат ҳазм қилиш ва марказий асаб тизими физиологик дам олади, шунингдек, метаболизмни нормалашади”.
“Тадқиқодлар шуни кўрсатдики, одам оч қолган вақтда асаб тизимида нейротрофик фактор ажралиб чиқади, асаб ўсимталарини ўстиради ва шу тариқа мия яҳшироқ ишлашни бошлайди”, – дейди кардиолог Герман Ганделман. Рўза айниқса, ошқозон яраси профилактикасида яхши самара беради.
Рўза тутишнинг инсон организми, руҳиятига фойдаси беқиёс. Ўз ихтиёри ила ўттиз кун давомида кўнгли тусаган нарсалардан тийила олган одам шубҳасиз, сабр-бардошга эга бўлди. Одам вужуди шундай яратилганки, озик-овкат етказиш тўхтаган пайтда бутун куч-кувват организмни зарарли микроблар, хаста тўқималар, ўсма ва хитлардан тозалашга қаратилади.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, рўза қонда холостерин миқдорининг камайишига, натижада юракда қон лахтаси ( тромб) тарқалишининг олди олинишига сабаб бўлди.
Шу билан биргаликда, Одесса университети олимлари ўтказган тажрибалар очлик танадаги заҳарларни ҳар қандай дори-дармондан кўра самаралироқ чиқариб ташлайди.. Масалан, рўза пайтида организмдан аммаикнинг чиқарилиши 100 баробарга кучайди.
Демае, бу ҳам Яратганнинг мўмин-мусулмонларнинг фойдасини кўзлаб қилган иродаси, бандаларига берган яна бир неъматдир. Ана шу неъматлардан фойдаланиш фақат ва фақат инсоннинг ўзи учун фойдалидир. Барчамиз учун рамазон ойини иймон ва ихлосда ўтказиш насиб этсин.
Севинч Самадова тайёрлади.