ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 9 май куни соат 03:20 ларда Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, “Шифобулоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1322 км.да “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб ҳайдовчи 1974 й.т. Ф.Ж. “КАМАЗ” русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган ва йўлдан чиқиб кетиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада, ҳайдовчи 46 ёшли Ф.Ж. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.