“Кўсем” сериали орқали томошабинлар қалбидан жой олган, таниқли турк актрисаси Нургул Йешилчай 1976 йил 26 мартда туркиянинг Афон-Карахисаре шаҳрида таваллуд топган. “Йешилчай” туркчада “Яшил чой” деб таржима қилинади. Аввал Аниалиянинг драма мактабида сўнг эски шаҳардаги университетда актёрлик факультетида таҳсил олган. Университетни тўгатиб, мамлакатнинг энг яхши театрида иш бошлайди. Актриса кино оламига телевидение орқали кириб келган. У фаолиятини бошқа турк актрисаларидан фарқли равишда моделликдан бошламади. Илк ролини 1988 йилда суратга олинган комедик фильмдан бошлади.
Шундан сўнг Нургулнинг кинодаги карераси бошланди. Актриса ижросидаги “Ҳаммаси яхши бўлади” фильми энг хит фильмлар қаторидан жой олди. У бизга “Ишкомли уй” (Асмаил Конак) 2002 йилда суратга олинган сериал орқали танишдир. Маьлумотларга қараганда, ушбу сериал АТВ канали томонидан бутун йил давомида намойиш этилган. Сериал 54 бўлимдан иборат. Сериалнинг режиссиёри Чаған Ирмак, бош роллларни Нургул Йешилчай ва Ўзчан Дениз ижро этишган.
Бу каби маҳоратли актёрларнинг иштироки сериалнинг машҳур бўлишига омил бўлди.
Латофатли актриса Нургул ҳозирга қадар 20 дан ортиқ сериал ва киноларда суратга тушган. “Ишкомли уй”, “Кўсем”, “Гулпери сериаллари шулар жумласидан.
Нургул Йешилчай 2004 йилда “Жема кўл” фильмида иштирок этган ҳамкасбига турмушга чиққан. 2005 йилда эса актриса оналик бахтига муяссар бўлади. Улар ўғил фарзанд кўришади. Бироқ айрим сабабларга кўра, актриса 2010 йилда турмуш ўртоғи билан ажрашади.
Машҳур актриса филмьларга суратга тушиш билан биргаликда сумка тикишга ҳам жуда қизиқади. Мухбирлар берган саволга у ”Суратга тушиш жараёни орасидаги танаффус чоғида бекор ўтирмасдим. Тикишга бўлган қизиқишим менда анча аввалдан бор эди. Айнан шунинг учун бўш вақтим бўлиши биланоқ тикиш ишлари билан машғул бўлардим. Мен нафақат сумеа, балки кашта тикиш билан ҳам шуғулланаман. Бу қобилият менга тўй кўйлаклари савдоси билан шуғулланадиган опаларимдан ўтган бўлиши мумкин”, – дейди актриса берган интервьюларидан бирида.
Севинч САМАДОВА тайёрлади.