Меҳнаткаш халқимиз деҳқончиликнинг ҳадисини олган. Шу сабаб кичик бўлса-да, томорқаси бор оиланинг дастурхони тўкин, рўзғори бут. Ангор туманининг “Юқори Таллимарон” маҳалласи аҳолиси ҳам деҳқончилик ортидан фаровон турмуш кечиришади. Маҳаллада истиқомат қилувчи Ҳамидулла Нормуродовнинг касби ўқитувчи. У 39 йил давомида боилогия фанидан ўқувчиларга билим берган. Балки, биолог бўлганликлари боисми, ерга меҳрлари ўзгача. Ҳовлига кираверишингиз билан боғзору, токзорга кўзингиз тушади. Томорқанинг 10 сотих қисмига 20 хил турдаги дарахтлар ва 6 сотихига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилган.Нафақага чиққанимга 18 йилдан ошди. Фарзандларим, набираларим билан биргаликда томорқамизда ишлаймиз. Ҳовлидаги дарахтларни ҳам ўзимиз пайванд қилганмиз. Бир йил давомида ўртача 25-30 млн даромад оламиз,- дейди Ҳамидулла Нормуродов.
Меҳнат қилган элда азиз деганларидек, устозни маҳалладаги катта-ю, кичик бирдек ҳурмат қилади. Албатта, орамизда шундай меҳнаткаш, инсонларнинг борлиги биз учун ўрнак бўлса арзийди.