АОКАда ўтказилган брифингда ушбу саволга Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов жавоб қайтарди:
«Президентимиз қарори бор, таксичилар деганда юридик шахс сифатида рўйхатдан ва ҳар кунлик тиббий ва техник кўрикдан ўтиши лозим. Бу бўйича иш олиб боряпмиз. Лекин техник нуқтаи назардан жуда қийин бўляпти. Чунки давлат рухсат бергандан кейин кафолатланган бўлиши керак.
Шунингдек, таксичиларга қўйиладиган айрим талаблар бор. Масалан, албатта, агрегатларга уланган бўлиши лозим. Яъни, сиз ким билан кетаётганингизни билишингиз керак. Қолаверса, муайян вақтда техник ва тиббий кўрикдан ўтиши лозим.
Бир-икки ой ичида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритамиз. Сабаби бир томонда, ўз-ўзини банд қилган киракашлар манфаати турган бўлса, иккинчи томонда жамоатчилик манфаати турибди».