Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговолди текширувда тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактабт бош ҳисобчиси Х.Э. ва бошқалар муассасада ишламайдиган 13 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз банк пластик карталарини очиб, ушбу давр мобайнида жами ҳисобланган 97,1 млн. сўм иш ҳақларини мазкур пластик карталарга туширгани ва шахсий эҳтиёжига ишлатгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.