Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси биносида 2021 йил 26 апрель куни Жиззах вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати судьялари ва Жиззах вилоят маъмурий суди судьялари иштирокида Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган маҳаллий ва хорижий инвесторлар ҳамда тадбиркорлар билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан “Йўл харитаси”нинг 22-банди ва Жиззах вилоят суди “Йўл харитаси”нинг 103,105-бандлари ижроси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда Инвестициявий низоларга оид ишларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2021 йил 30 мартдаги ЎРҚ-679-сонли Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар ва тадбирда иштирок этган инвесторлар ва тадбиркорлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Тадбирда ўз маърузалари билан иштирок этган Жиззах вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати раиси Ж.Қаххоров, судьялар И.Умаров, С.Қувватов, Жиззах вилоят маъмурий суди раиси А.Мамарахимов, судья Ш.Болиевга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва тадбирда иштирок этган барча инвесторлар ҳамда тадбиркорлар номидан миннатдорчилик билдирамиз.
Жамол Каххоров,
Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари