Жорий йил бошидан буён Термиз шаҳри бўйича фаолиятини тўхтатган 598 та корхонанинг муаммолари ва сабаблари ўрганилиб улар билан суҳбатлар ўтказилди. Муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилиб, натижада 59 нафар тадбиркорларнинг фаолиятини қайта тиклашга эришилди. Жумладан, 200 дан ортиқ тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини юритиш ва солиқ ҳисоботларини юборишда амалий ёрдам берилган бўлса, 1 та хўжалик юритувчи субъектига 200 млн сўм имтиёзли кредит олинишида кўмаклашилди.
Таъкидлаш жоизки, давлат солиқ хизмати органларида “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида ишларнинг йўлга қўйилиши, айниқса янги иш бошлаган тадбиркорлик субъектларига қўл келмоқда. Уларга солиқ режимини танлашда маслаҳат бериш, тадбиркорлар томонидан кўмак сўралганда дастлабки 6 ой бухгалтерия ишини юритиш, ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш, бюджет билан муносабатларни тартибга солиш, электрон ҳисобварақ-фактураларни юритиш, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини етказиш билан боғлиқ ўнлаб хизматлар кўрсатилаяпти.
Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси