Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди. Бу ҳақда  Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Доҳада Ўзбекистон элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Қайд этилишича, мамлакатлар раҳбарлари саъй-ҳаракатлари натижасида икки томонлама муносабатлар ривожланмоқда.

Шу йил май ойида Тошкентда Қатар давлати дипломатик ваколатхонаси фаолияти йўлга қўйилган эди.

“Шубҳасиз, ушбу элчихоналар алоқаларимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, — деб ёзади ташқи ишлар вазири.

Маълумот учун, вазир Доҳада бўлиб ўтаётган “Умумий келажакни бунёд этиш” мавзусида бўлиб форумида иштирок этди.

Шунингдек, Қатар Давлати Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши курашиш маркази Васийлик кенгаши раҳбари Али Бин Фетаис Ал-Марри билан учрашди. Унда коррупцияга қарши кураш бўйича кенг кўламли масалалар, шунингдек, бўлажак тадбирлар муҳокама қилинди.

Қолаверса, Қатар Ислом банки ижрочи директори жаноб Бассел Гамал билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар кун тартибидан инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, билим алмашинувини ташкил этиш, замонавий банк ва молия хизматларини ривожлантириш, шунингдек, лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшма воситаларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan