Бугун Ўзбекистонда ёмғир ва қор ёғади — “Ўзгидромет”

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2° совуқ -3° илиқ бўлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan