Пўлат Бобожонов Қашқадарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинлади

Полковник Абдувоҳид Исмоилов Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари хабар берди.
Абдувоҳид Исмоилов1965 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Бугунгача у Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Вилоят ҳокимлигида ўтказилган тайинлов тадбирида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил июль охирларида Фарғонада президент бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan