“Дунё” ахборот агентлигига янги раҳбар тайинланди

Файзиев Омонулла Лутфуллаевич Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Файзиев Омонулла Лутфуллаевич 1985 йилда туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини (2007 йил бакалавр, 2009 магистр), шунингдек, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Маълумот учун, у халқаро журналист, халқаро иқтисодий муносабатлар магистри.
Шунингдек, Файзиев Омонулла Лутфуллаевич ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan