Судьялар ҳамжамиятига янги аъзолар қабул қилинди

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилишида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг олти нафар битирувчиси судьялик лавозимига муносиб деб топилди.Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Ахматова Малика Ғайратовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимига;Сахаддинов Бобир Салахиддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Алиев Акмал Заирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;Козиев Козим Комилжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг судьяси лавозимига;

Самиев Темурмалик Абдурахматович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг судьяси лавозимига;

Қодиров Шерали Абдураупович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгашиматбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan