Юқори барқарорлик рейтингига қандай эришиш мумкин?

Тадбиркорлар фаолиятини баҳолашда солиқ мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилиши муҳим аҳамиятга эга. Белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботларининг тақдим этилиши ва ҳисобланган солиқларнинг тўланиши, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ўз вақтида расмийлаштирилиши, иш ҳақи жамғармаси, ЭБИТДА бўйича рентабеллик даражасининг юқори кўрсаткичлари барқарорлик рейтингида юқори натижаларга эришишга хизмат қилса, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар, солиқ қарздорлиги, маҳсулотлар идентификация кодларидан нотўғри фойдаланиш каби ҳолатларга йўл қўйилиши баллар чегирилишига сабаб бўлмоқда.

Солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан ўтказилаётган манзилли тарғиботларда айни жиҳатлар хусусида сўз бормоқда.
Вилоят солиқ бошқармаси ходимларининг меҳмонхона фаолияти ҳамда чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан бевосита мулоқотларида ҳам ишбилармонлар томонидан берилган кўплаб саволлар «ААА», «АА» ва «А» тоифасига кириш ҳамда юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорларга бериладиган солиқ имтиёзлари билан боғлиқ бўлди.

  • Айни пайтда ўрта барқарорлик рейтингида турибмиз, – дейди «Ассон» меҳмонхонаси бошлиғи Ойдин Шарофиддинова. -.Солиқ ходимлари билан мулоқотда қайси жиҳатларга эътибор беришимиз кераклиги, балларни кўтарувчи мезонлар ҳақида фикр алмашдик.
  • Ниятим тез орада кўрсаткичларимизни янада яхшилаб, юқори барқарорлик рейтингига эришиш ва Президентимизнинг 2024 йилги тадбиркорлар билан ўтказиладиган анъанавий учрашувида намунали солиқ тўловчи сифатида иштирок этишдир.
Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan