Жорий йилнинг 14 февраль куни Термиз туманлараро иқтисодий суди раиси Жумаев Диёр Бозорович томонидан “Коррупцияга қарши курашиш”, суд соҳасидаги ислоҳатлар ва янги қабул қилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилоят бош бошқармасида Термиз шаҳридаги банкларнинг юридик хизмати ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида Д.Жумаев томонидан давра суҳбати иштирокчиларига коррупция тушунчаси, мамлакатимизда уни баратараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар, судларга мурожаат қилиш тартиби шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Давра суҳбати сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга Термиз туманлараро иқтисодий суди раиси Д.Жумаев томонидан қонунчиликка мувофиқ тушунтиришлар берилди.