2024 йил 3 ой давомида нечта кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилгани маълум бўлди

Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси маълумотига кўра, ҳудудда 2024 йил 3 ой давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг 11 минг 610 та кўчмас мулк обйектига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

Шундан,

Якка тартибдаги турар жойлар 6 минг 915 та;

Кўп қаватли турар-жойлар (квартиралар) 2 минг 220 та;

Ер участкалар1 минг 167 та;

Бино иншоотлар 1 минг 308 та;

Шу жумладан, 11 610 та буюртмалардан 167 таси ДХМ томонидан бекор қилинган, 3 349 таси рад етилган, 270 таси жараёнда, 672 таси тўлов кутилмоқда ҳамда 7 152 таси белгиланган тартибда якунланган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan