Бугун — 1 апрелдан нималар ўзгаради?

1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор янги тартиблар кучга киради. 

Жумладан: 

– Банк устав капиталининг энг кам миқдори оширилади

– Айрим ёлғиз кексаларга поездга бепул чипталар ажратилади 

– Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида эксперимент тариқасида айрим хизматлар кўрсатилади 

– Номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда рағбатлантирилади 

– Туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари сертификатланади 

– Айрим тадбиркорларга субсидия берилади 

– “Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади 

– “Маданият тўлқинлари” медиа лойиҳаси доирасида энг яхши медиа маҳсулотларга пул мукофоти берилади 

– Давлат харидлари доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга преференцияси берилади 

– Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақалари электрон юритилади 

– Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтингига қараб берилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan