Жим туриш ё сукут сақлаш кишиларга азалдан турли бахсли вазиятлардан қочишга ёрдам берган. Турли аҳмоқликлар қилмасликка ундаган. Хўш сукут орқали қандай манипуляция амалга оширилади?
- Жим туриш суҳбатдошингизни янада аниқроқ жавоблар излашга, ичидаги бор гапни айтиб қўйишига сабаб бўлади.
- Бахсда сизни камситмоқчи бўлишса ҳам сукут энг яхши даъво. Чунки камситишга шу тарзда жавоб бериш баттар вазиятни чуқурлаштиради. Аҳир кучук сизга вовулласа сиз қайтиб бундай қилмайсизку?
- Эмоционал, ҳиссиётга берилувчан одамлар билан ҳам сукут сақлаган фойдали. Чунки бундай одамлар сиздан ҳам шундай реакция кутади. Ўзлари кутган натижани олмагач, бу уларни ҳайратда қолдиради ва улар фикри ўзгаради.