Бугун юртимиздаги барча таълим муассасаларида биринчи қўнғироқ садолари остида янги ўқув йили бошланди. Сурхондарё вилоятида ҳам барча умумтаълим мактабларида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида тадбирлар ўтказилди.
Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Сирожиддин Эшматов Термиз туманидаги 12-умумтаълим мактабида биринчи қўнғироқ тадбирида иштирок этиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади. Сўнгра мактабнинг 10-синф ўқувчиларига “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида «Мустақиллик дарси»ни ўтди.
«Мустақиллик дарси»да Мустақиллигимиз берган имкониятлар, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, ёшлар учун яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, ўқувчиларга яратилган шароитлардан самарали фойдаланилиб, чуқур билим олишга, юрт тинчлиги, ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган фарзандлар бўлиб вояга етишишлари зарурлигини алоҳида таъкидлади. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган улуғвор ишлар, эришилган ютуқ ва марралар ҳақида ҳаётий мисоллар воситасида сўзлаб берди.
Шунингдек, бугунги кунда ёшлар масаласи мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бўлиб келаётганлигини, мамлакатимиз Президенти Ўзбекистон ёшлар форумига ташриф буюриб, улуғ маърифатпарвар бобокалонимиз А. Авлонийнинг “Бу ҳаёт бир жанг майдони–соғлом тан, ўткир ақл ва яхши хулқ бу майдоннинг асосий қуролидир”- деган сўзларни бежизга таъкидламаганлигини билдириб, ёшлар юқоридаги фазилатга эга бўлишлари юртимиз равнақига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмай қўймаслигини билдирди. Ўқувчилар билан бевосита мулоқот давомида, келажакда қайси касб эгаси бўлишдан қатъий назар, барча фанларни яхши ўзлаштириш ва китобхонликни кундалик одатга айлантириш кераклигини таъкидлади.
Шундан сўнг, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи мактаб кутубхонасига бадиий ва илмий адабиётларни совға қилди.
Сурхондарё вилояти ДСБ матбуот хизмати
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan