Буқоқ касаллигида йод сақловчи дори воситаларини ичиб юрса бўладими?

Буқоқ касаллигида йод сақловчи дори воситаларини ичиб юрса бўладими?

Буқоқ қалқонсимон без касаллиги бўлиб, уни бир неча кўринишлари бор, баъзи ҳолатлар қалқонсимон без фаолиятининг пасайиши, йод танқислиги билан кечса, баъзан эса аксинча, қалқонсимон без фаолияти кучайиши билан намоён бўлади.

Шунинг учун касаллик турига қараб йод сақловчи воситаларни қабул қилиш ёки қилмаслик ҳал қилинади.

Йод сақловчи воситаларни кераксиз ҳолатларда қўллаш, касалликни даволашда самара бермаслиги ёки касаллик авж олишига олиб келиши мумкин.

Агар қалқонсимон безда ўзгаришлар бўлса, эндокринолог кўригидан ўтиб, қалқонсимон без гормонлари миқдорини аниқлаш ва шундан кейингина керакли дори воситаларни қабул қилиш лозим.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos