“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган “Эстрададан мақомгача” телелойиҳаси иштирокчилари биринчи шарт бўйича устозлар билан ўзлари танлаган миллий мумтоз қўшиқларни ўрганишмоқда.
Бугун истеъдодли хонанда Жамбул Муҳаммедов Ўзбекистон халқ ҳофизи Эркин Рўзматов билан “Тановор” туркумидаги қўшиқлардан бирини ўрганишга киришди.
Тайёргарлик жараёнида ижрочиларга устозлар томонидан мазкур мумтоз қўшиқларнинг асл ижролари ва турли талқинлари ҳақида бир қатор маълумотлар берилиб, уларни тўғри куйлаш йўллари ўргатиб борилмоқда.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan