«Барселона» жамоанинг собиқ яримҳимоячиси Хавини бош мураббий этиб тайинлашни мақсад қилган.
El Chiringuito’нинг ёзишича, каталонияликлар пайшанба куни барча тафсилотларни ҳал қилишга умид қилишмоқда.
«Кўк-анорранглилар»нинг айрим ўйинчилари аллақачон 41 ёшли мураббий билан гаплашган.
Хави футболчилик фаолиятининг катта қисмини (1998-2015) «Барса»да ўтказган ва жамоа билан 25та совринни қўлга киритган.
Собия яримҳимоячи 2015 йилда «Ас Садд»га ўтиб, 2019 йилдан шу жамоа устозига айланган. У мураббийлик фаолиятида Қатар клуби билан 7та совринга эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, «Барса» раҳбарияти Ла Лига 11-туридан ўрин олган «Райо Вальекано» (0:1) билан баҳсдан сўнг бош мураббий Роналд Куманни истеъфога чиқарди. Жамоа чемпионатда 15 очко билан 9-поғонани эгаллаб турибди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan