Россия Афғонистонга чегарадош давлатларни ўз ҳудудига АҚШ ва НАТОни киритмасликка чақирди

Россия Афғонистонга чегарадош давлатларни ўз ҳудудига АҚШ ва НАТОни киритмасликка чақирди

Россия Афғонистонга чегарадош давлатларни ўз ҳудудига АҚШ ва НАТО ҳарбий кучларини киритмасликка чақирди. Буни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров чоршанба куни Афғонистонга қўшни мамлакатлар йиғилиши қатнашчиларига қилган видеомурожаатида айтиб ўтган.

“Биз яна бир бор Афғонистонга қўшни давлатларни афғон заминидан кетгач қайтишни режалаштираётган АҚШ ва НАТО ҳарбий кучларини ўз ҳудудига қўймасликка чақирамиз”, – дейди Лавров ўз видеомурожаатида.

Унинг фикрича, АҚШ Афғонистонни ўз геосиёсий масалаларини ҳал этишда восита сифатида кўради холос.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонга қўшни мамлакатлар йиғилиши қатнашчилари сафида Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Туркманистон, Тожикистон қатори Ўзбекистон ҳам бор.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos