ДЎСТОНА РУҲДА БЎЛИБ ЎТГАН УЧРАШУВ

ДЎСТОНА РУҲДА БЎЛИБ ЎТГАН  УЧРАШУВ

Бугун Туркия Маданият ва Туризм вазири Меҳмет Эрсой билан бу галги учрашув самимий руҳда бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида, ўтган йиллар давомида давлатларимиз ўртасида ўрнатилган маданий алоқаларнинг икки давлат санъат ва маданиятини ривожлантиришдаги аҳамияти юзасидан фикр-мулоҳазалар юритдик. Шунингдек, соҳада ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда амалга оширилган ишлар натижадорлигини муҳокама қилдик.
Учрашув якунида, жорий йилнинг декабрь ойида Туркияда “Ўзбекистон маданияти кунлари”ни ташкил этишга келишиб олинди.
Ўйлаймизки, бу каби дўстона учрашувлар ҳар икки давлатнинг маданий соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишга ҳамда ўзаро қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Озодбек Назарбеков
Маданият вазири

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos