Толибон етакчиси биринчи марта оммавий тадбирда кўриниш берди.
Туркиянинг ТРТ телеканали хабарига кўра, Ҳайбатуллоҳ Оҳундзода Қандаҳордаги мадрасани зиёрат қилган.
Ташриф кучайтирилган хавфсизлик чоралари билан ўтказилган, ҳеч қандай фото ва видео тасвирга олиш амалга оширилмаган, бироқ ижтимоий тармоқларда Охундзода нутқи акс этган аудиоёзув пайдо бўлган. У асосан “Толибон” ҳаракатининг диний жиҳатлари ҳақида гапирган ва сиёсий масалаларга тўхталмаган, деб ёзади “Интерфакс”га таяниб Vesti.ru.
Маълумот учун, Оҳундзода Толибон ҳаракати асосчиси Мулла Умар ва Ахтар Мансурдан кейинги учинчи етакчидир. У 2016 йилда мулла Ахтар Мансур вафотидан сўнг ҳаракатга раҳбарлик қилган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan