Ўзмиллийбанк Денов филиалининг янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман жамоатчили вакиллари, миллий банк мижозлари иштирок этди.
Ўзмиллийбанк филиали Денов туманида 1997 йилда иш бошлаган. Дастлаб, 14 нафар ходим билан иш бошлаган банк филиалида кунга келиб 51 нафар профессионал мутахассисдан иборат жамоа Денов, Олтинсой ва Сариосиё туманлар аҳолисига, хорижлик меҳмонларимиз ва инвесторларга ҳамда йирик тадбиркорлик субъектларига сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Бугунги кунда филиалда жами 64,8 мингта мижозларга хизмат кўрсатилмоқда.
Мазкур филиал томонидан ажратилган кредитлар ҳисобидан Сурхондарё вилоятида катта майдонларда интенсив боғлар, йирик сиғимли замонавий музлатгичлар, савдо ва маиший хизмат курсатиш марказлари, умумий овкатланиш масканлари ташкил топди. Охирги уч йилда вилоятда 18 дан ошиқ йирик ишлаб чиқариш лойиҳалари молиялаштирилиши натижада, 1 450 дан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Аҳоли ва мижозлар пластик карточкалар орқали қулай тўлова амалиётидан фойдаланиши жойларда 5 та банкомат, 2 та инфокиоска, 892 та савдо терминаллари дислокация қилинган.
Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида шахар ҳудудида 1 та валюта айирбошлаш шахобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 2 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шахобчаси (банкомат) шахар ва туман фуқароларига ҳамда ташриф буюрган меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда.
Банкнинг филиалида замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, банк мижозларининг 74 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланишади. Бунда ҳисобрақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, он-лайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда хар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни амалга ошириш, омонат расмийлаштириш амалиётлари, хорижий валюталарда конверсион амалиётлар, пул ўтказмалари каби банк хизматларидан масофадан фойдаланиш мумкин.
Денов тумани саноат, тўқимачилик, текстил маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда боғдорчиликка ихтисослашган бўлиб, мазкур йўналишдаги кичик саноат зоналари вилоятнинг асосий драйвери қаторидае жой олган.
Бугунги кунда туман Иқтисодий кўрсаткичларида хизматлар соҳасининг улуши ҳам жадал суръатларда ошиб бормоқда. Туманда 2658 та корхона айнан анънавий ва замонавий хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб боряпти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Денов туманида иш бошлаган йирик “Denov Tekstil Klaster” ип калава ишлаб чиқариш фабрикасига Миллийбанк Дееов филиали банк хизмати кўрсатаяти.
Мазкур лойиҳа умумий қиймати 22,8 млн долларга тенг бўлган тенг. Швецария, Япония ва Туркия давлатларидан олиб келинган замонавий технология билан жиҳозланган корхона йилига 63 00 тонна ип-калава ишлаб чиқаради.
Иншоотнинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов иштирок этди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan